9 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

1 декабр 2018, 19:07

Ўзини прокуратуранинг 18-бўлими ходими деб таништирган шахс қўлга олинди

Бекобод туманида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлими терговчиси деб таништирган собиқ МИБ давлат ижрочисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

1 декабр 2018, 18:09

Сохта МИБ ходими қўлга олинди

Фарғона вилоятида қўлга олинган сохта МИБ ходими «Тоза ҳудуд» ДУК ҳайдовчиси бўлиб чиқди.

1 декабр 2018, 17:18

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ҳамдардлик изҳор этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев катта Жорж Буш ўлими муносабати билан Дональд Трампга ҳамдардлик изҳор этди.

1 декабр 2018, 16:52

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Тошкентда қўлга олинди

Тошкентда январда Қозоғистонда 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган автобус эгаси қўлга олинди.

1 декабр 2018, 16:19

«Укрцукор» Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганини маълум қилди

Украина Миллий шакар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганини маълум қилди.

1 декабр 2018, 15:41

АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш 94 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

1 декабр 2018, 10:46

Алоҳида турдаги маҳсулотларни маркировкасиз сотиш тақиқланади

Ўзбекистонда импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган алоҳида турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.

1 декабр 2018, 10:17

Шавкат Мирзиёев Саломе Зурабишвилини табриклади

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг илк аёл-президенти Саломе Зурабишвилини табриклади.

1 декабр 2018, 10:00

Тошкентда Аджу университети ташкил этилади

Президент қарори билан Тошкентда Аджу университети ташкил этилади.

30 ноябр 2018, 23:56

Сув таъминоти ва канализация тизимлари ривожлантирилади

Сув таъминоти ҳамда канализация объектларини бошқариш ва улардан фойдаланишга хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

30 ноябр 2018, 23:22

ФВВ «Қамчиқ» довонида кучли қор ёғиши ва қалин туман тушишидан огоҳлантирди

ФВВ «Қамчиқ» довонида кучли қор ёғиши ва қалин туман тушиши сабабли йўлнинг кўриш чегараси қисқаришидан огоҳлантирди.

30 ноябр 2018, 21:15

Ангренда Уй-жой ширкатлари уюшмасининг собиқ раиси фуқароларни 100 минг доллар ва 78 млн сўмга чув туширди

Ангрен шаҳар ҳокимиятининг уй-жой ширкатлари уюшмасининг собиқ раиси қарздорлиги бор уйларни арзонга сотиб олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларни 100,9 минг доллар ва 78 млн сўмга чув туширди.

30 ноябр 2018, 21:00

Пешкў туманида цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Чехиянинг йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувда Пешкў туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши борасида келишиб олинди.

30 ноябр 2018, 20:51

Ўзбeкистон элчиси Болгария прeзидeнтига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Агзамхўжаев Болгария Республикаси президенти Румен Радевга ишонч ёрлиқларини топширди.

30 ноябр 2018, 20:39

Ўзбекистонлик боксчилар Осиёда энг яхши бўлиш учун давогарлик қилмоқда

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё бокс конфедерацияси (ASBC)нинг қитъада йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ташкил этган сўровномасида қатнашмоқда.

30 ноябр 2018, 20:17

Самарқанд вилоятининг икки тумани ҳокимларига маъмурий чора кўрилди

Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уларга маъмурий иш қўзғатилди.

30 ноябр 2018, 19:59

«Биз FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмасмиз» — «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.

30 ноябр 2018, 17:42

Президент Урганчдаги инновацион мактаб фаолияти билан танишди

Президент Урганч шаҳридаги «Ниҳол» инновацион мактаби фаолияти билан танишиб, мактабга автобус, ўқувчиларига планшетлар совға қилиш бўйича топшириқлар берди.

30 ноябр 2018, 16:56

Комил Алламжонов янги лавозимдаги ишини бошлади

Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари в.б. лавозимдаги ишига расман киришди.

30 ноябр 2018, 15:26

Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокимлигига тасдиқланди

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Эрманов ҳудуд раҳбарлигига тасдиқланди.