9 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

27 март 2019, 12:48

1 апрелдан давлат хизматларини исталган ДХМда олиш мумкин

1 апрелдан экстерриториал тамойил бўйича исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланиш мумкин.

27 март 2019, 12:47

Мудофаа вазирлиги ҳарбий колонналар ҳаракатига халал бермасликка чақирди

Мудофаа вазирлиги фуқароларни 27, 28 ва 29 март кунлари Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари автойўлларидан ўтадиган ҳарбий транспорт колоннаси ҳаракатига халал бермасликка чақирди.

27 март 2019, 12:37

Тошкент метрополитенида бепул Wi-Fi ва электрон тўловлар кенг жорий этилади

«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан бепул Wi-Fi ва электрон тўловларни бошқа бекатларда ҳам кенг жорий этиш режалаштирилмоқда.

27 март 2019, 11:50

Тиллани ютган ҳолда хорижга учмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тиллаларни яширинча олиб чиқиб кетишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

27 март 2019, 11:35

Ўзбекистонлик велопойгачи АҚШдаги мусобақада совриндор бўлди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Данил Евдокимов АҚШда 120 километрли жамоавий пойгада иккинчи ўринни қўлга киритди.

27 март 2019, 11:30

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Қурилиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Яшнобод ва Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

27 март 2019, 11:24

Фото: Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлиги

Ўзбекистон Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлиги тўсатдан текширилмоқда.

26 март 2019, 23:55

Силга қарши курашга 118 млрд сўм ажратилади

2021 йилгача силга қарши курашга 118 млрд сўм йўналтирилади. Болаларда касалликни ташҳислаш учун иммунологик тестлар жорий этилади, пульмонология ва фтизиатрия кафедрасида ўқиш бепул бўлади.

26 март 2019, 23:30

Сурхондарёда 300 млн евролик иссиқхона мажмуаси қурилади

Россиянинг «ЭКО-культура» агросаноат холдинги Сурхондарё вилоятида 300 млн евродан зиёдроқ қийматдаги иссиқхона мажмуасини қуради.

26 март 2019, 21:46

Биржада қимматбаҳо металларни сотиш бошланди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати омборларидаги қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида сотиш бошланди.

26 март 2019, 21:36

Эркинжон Турдимов сайёр қабулда 330 фуқаронинг мурожаатини эшитди

Ургут туманида оммавий сайёр қабул ўтказган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 330 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглади.

26 март 2019, 20:40

Атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндилар учун компенсация тўловларининг ундирилиш тартиби ўзгарди

Айрим қарорларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра компенсация тўловлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади.

26 март 2019, 20:10

«Ўзатом» Франциянинг Assystem компанияси билан қўшма корхона очишни мўлжалламоқда

«Ўзатом» агентлиги ва Франциянинг Assystem компанияси қўшма инжиниринг корхонасини очиши мумкин.

26 март 2019, 19:51

Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсатиши мумкин

Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус иловалар орқали такси хизматларини кўрсатишга рухсат бериш таклиф этилган президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

26 март 2019, 19:49

Газ таъминоти биринчи навбатда етказиб бериладиган жойлар сони ошди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида газ таъминоти етказиб берилиши тизими ўзгарди.

26 март 2019, 19:19

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди.

26 март 2019, 17:52 1

Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ҳамда аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

26 март 2019, 17:40

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири, Дубай амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев БААга расмий ташрифи доирасида БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.

26 март 2019, 17:16 1

Президент ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказиш кераклигини кўп айтган — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг маошини ошириш борасида фикр билдирди.

26 март 2019, 16:49

Конор Макгрегор фаолиятини якунлашини эълон қилди

UFC жангчиси Конор Макгрегор ММА’даги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.