3 апрель, жума Ob-havo Zira

Янгиликлар

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди 

Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳаракати фош этилди 

«С.Нажимов» чегара божхона пости ходимлари 4,5 мм калибрли номли пневматик ўқлар, 6 дона газ балончиклар ва бир дона пистолетни олиб ўтмоқчи бўлган фуқарони тўхтатдилар.

ЕХҲТ кузатувчилари Қозоғистондаги президентлик сайловида қонунбузарликлар бўлганини маълум қилди 

ЕХҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги президентлик сайловида кўплаб қонунбузарликлар ҳақида хабар берди.

Республиканинг 186 та ҳудудида кутубхона ташкил этилади 

Президент қарори асосида Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади.

«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан баёнот берди 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ўрганишлар натижаларини тақдим этди.

Тошкентда кучли шамол натижасида дарахтлар қулагани бўйича юзага келган вазият бартараф этилмоқда 

Тошкентда дарахт қулаши билан боғлиқ 150 та мурожаатларга жавоб берилди ҳамда 17 та воқеа жойларига тегишли куч ва воситалари йўналтирилди.

Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиниши мумкин.

ОТБ Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қаршида сув таъминотини яхшилашда ёрдамлашади 

Осиё тараққиёт банки Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қаршида сув таъминоти ва санитария тизимини яхшилашда хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ёрдамлашади.

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлаб, жазога тортди 

ЎФА келишилган ўйинларда иштирок этган «Зарангари» футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировни 1 йилга футболдан четлаштирди ва 20 миллион сўм жарима жазоси қўллади.

Талабалар учун CAT Summer School-2019 ёзги мактабига аризалар қабули бошланди 

Талабаларни тадқиқотчилик ишига жалб қилишга қаратилган CAT Summer School-2019 ёзги мактабига аризалар қабули бошланди. Ёзги мактабда ўқиш — бепул.

312 мингдан ортиқ киши хорижга чиқиш паспорти олди 

Йил бошидан буён 312 мингдан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш паспортини олди, 16,8 минг киши эса доимий Тошкент пропискасига эга бўлди.

«Ведомости», «Коммерсантъ» ва «РБК» илк бор муқовасини бир хилда чоп этди 

Россиянинг «Ведомости», «Коммерсантъ», «РБК» нашрлари илк бор наркотиклар савдосида айбланаётган «Медуза» журналисти Иван Голуновга бағишланган бир хилдаги муқова билан чоп этилди.