7 август, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

17 июн 2019, 11:25

Ўзбекистонда биохавфсизлик бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтади

Ўзбекистонда кузда биологик хавфсизлик бўйича «Жайрон» минтақавий ўқув машғулотлари ўтказилади. ФВВ ва СВВ қарийб 1 млн евролик иккита мобил биохавфсизлик лабораториясига эга бўлади.

17 июн 2019, 11:00

Кредитлашда инқилоб: online-кредит 24 соат ичида

«InfinBANK» ҳеч қандай кафил, даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатларсиз 8 миллион сўмгача миқдордаги кредитни 24 соатда онлайн олиш имконини тақдим этди.

16 июн 2019, 17:18

Қўйлиқ улгуржи бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги Қўйлиқ улгуржи бозори яқинида жойлашган катта юк машиналари тураргоҳи ҳудудида ёғоч қути ва тагликлар ёнди.

15 июн 2019, 16:36

Шавкат Мирзиёев: Хавфсизлик — бўлинмас, ишонч эса унинг фундаментал асосидир

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги ОҲИЧК самитида жаҳон ишонч инқирозига юз тутаётганини таъкидлаб, Осиё қитъасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қатор ташаббусларни илгари сурди.

15 июн 2019, 15:56

Амаки, ўн сўм ташлаб кетинг

Ўзбекистонда маданият ва санъат етарлича молиялаштирилмасликдан азият чекмоқда. Никита Макаренко мамлакатда қандай қилиб меценатлар синфини шакллантириш ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашиб, ишбилармонлар ва маданият соҳаси вакиллари фикрини ўрганди.

15 июн 2019, 12:51

Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди (видео)

Андижондаги тўрт қаватли уй томида ёнғин содир бўлди. Олов 480 кв. м майдондаги том конструкциясини йўқ қилди.

15 июн 2019, 00:36

Бош прокуратура Андижонда президент учун уюштирилган «томоша» бўйича изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга президент ташрифи арафасида беш нафар аёлга коттеж совға қилиб, сўнгра уларни чиқариб юборган мутасаддиларни жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритилди.

14 июн 2019, 23:14

Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти бўлди

Ҳакам Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти ўринбосари этиб сайланди. ЎФА биринчи вице-президенти лавозими вакант қолмоқда.

14 июн 2019, 20:03

Мисрга гилос ва узум экспорт қилиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилосни халқаро фитосанитар талабларига риоя қилган ҳолда Мисрга экспорт қилиш бўйича келишувнинг тартиб-қоидалари тасдиқланди.

14 июн 2019, 19:23

Бош прокуратура Қодир Юсуповга қийноқлар қўлланилганини рад этди

Бош прокуратура давлатга хоинлик қилишда айбланаётган собиқ дипломат Қодир Юсуповга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

14 июн 2019, 19:14

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.

14 июн 2019, 16:49

Бош прокуратура ДХХнинг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади

Бош прокуратура ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, унинг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади. ДХХ собиқ раҳбарияти ишига жами 10 киши жалб қилинган.

14 июн 2019, 15:24

Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ мажлисида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди.

14 июн 2019, 14:29

Юнусобод туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолати аниқланди

Юнусобод тумани 12-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний кесган шахс аниқланди ва айни пайтда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

14 июн 2019, 14:23

ШҲТнинг Бишкек саммити бошланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши навбатдаги мажлисининг асосий тадбирлари бошланди.

14 июн 2019, 14:04

Дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзи сақлаб қолиниши маълум қилинди

ДСҚ дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзини қолдириб, қолган барча соҳалар бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилаётганини билдирди.

14 июн 2019, 13:57

Депутат прописка ҳақида: «Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ҳожиев прописка масала ҳам тартибга солинишини билдирди.

14 июн 2019, 13:47

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги дебютини нокаут билан бошлади

АҚШда профессионал боксдаги дастлабки жангини ўтказган Бектемир Мелиқўзиев аргентиналик Мартин Фидел Риосни нокаут эвазига ғалаба қозонди.

14 июн 2019, 13:20

Алишер Қодиров Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлди

«Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ва партияси фракцияси раҳбари лавозимларига сайланди.

14 июн 2019, 13:05

Лондонда илк бор Ўзбекистон-Британия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Лондонда Ўзбекистон-Британия муносабатлари тарихида илк бор ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.