Янгиликлар

10 феврал 2020, 16:18

Тошкентдан оқиб ўтган каналда янги туғилган чақалоқ жасади топилди

10 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчаси бўйлаб оқиб ўтган каналда янги туғилган чақалоқ жасади топилди.

10 феврал 2020, 14:05

Навоийдаги аварияда икки киши, жумладан бир чақалоқ ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Nexia билан тўқнашди. Натижада Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида, машина бўлган бир ёшлик чақалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.

10 феврал 2020, 13:59

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 кишидан ошди

910 киши коронавирус қурбони бўлди, улардан иккитаси Хитойдан ташқарида. ЖССТ касаллик тарқалиши бир мунча секинлашганини қайд этди.

10 феврал 2020, 13:45

Бу ҳафта ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида ёмғирли ва салқин об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда. 11−13 февраль кунлари кундузги ҳарорат +5…+10 даражага пасайиб, кечалари қиров тушиши мумкин.

10 феврал 2020, 12:22

Навоийда шамол электр станциясини араб сармоядорлари қурмоқчи

Арабистонлик сармоядорлар Сирдарёда энергетика коллежини ташкил этиш, янги буғ-газ қурилмасини қуриш ҳамда Навоий вилоятида шамол элекростанциясини очиш устида иш олиб бормоқда.

10 феврал 2020, 11:42

Дзюдочилар Францияда ўтказилган «Катта дубулға» турнирида иккита медални қўлга киритди

Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

10 феврал 2020, 09:54

«Оскар» ғолиблари эълон қилинди

«Энг яхши актёр» номинациясида «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.

9 феврал 2020, 13:50

Таиландда қуролли ҳужум қурбонлари сони 26 кишига етди

Таиландда ҳарбий хизматчининг савдо марказига ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳат олди. Оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди.

9 феврал 2020, 11:29

Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

15 февралдан Тошкент-Омск йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи 450 минг сўмни ташкил этади.

9 феврал 2020, 11:00

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.

8 феврал 2020, 13:43

«Дори-Дармон» бюджетдан ссуда бериш муддатини узайтиришни сўради

2018 йилда «Дори-Дармон» дорихоналар тармоғи уч йил муддатга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссуда олган эди. Компания ссуда муддатини узайтиришни сўради.

8 феврал 2020, 12:53

Қозоғистондаги оммавий жанжалда 8 киши ҳалок бўлди

Қозоғистон жанубидаги Масанчи қишлоғида содир бўлган оммавий жанжал натижасида 8 киши вафот этди, 40 киши жароҳатланди ва 47 киши ҳибсга олинди. Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилди.

8 феврал 2020, 11:50

Давлат томонидан адвокат тайинлаш тартиби ўзгаради

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат томонидан ҳимоячи тайинлаш тартиби ўзгаришини маълум қилди. Унинг айтишича, амалдаги тартиб самарали натижа бермаяпти.

8 феврал 2020, 11:25

Captiva туртиб юборган автобус ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Сергели туманида 117- йўналишда қатновчи Isuzu автобуси ағдарилиб кетди — уни иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Captiva туртиб юборди.

7 феврал 2020, 21:04

Тошкент ИИББда 16 нафар аёл раҳбар лавозимларига тайинланди

Тошкент ИИББда 16 нафар аёл раҳбар лавозимларига тайинланди. Улар орасида тергов ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари бошлиқлари, ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари бор.

7 феврал 2020, 20:13

Фото: Карантинда сақланувчи фуқаролар яшаш шароити

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан келган фуқаролар жойлашган муассаса шароитлари билан таништирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ухандан учиб келган ва карантинга олинган ўзбекистонликлар қониқарсиз шароитда яшаётгани иддао қилинганди.

7 феврал 2020, 19:02

Адлия вазирлиги қамоқхоналарни қарамоғига олишни рад этди

Адлия вазири қамоқхоналарда қийноқларга қарши курашни маъмурий бошқарувдаги ислоҳотларсиз ўтказишга чақирди. Унинг фикрича, ҳар қандай тизимда бошқарувни ўзгартирмай ислоҳот қилиш мумкин.

7 феврал 2020, 17:06

Илиқ об-ҳаво дам олиш кунлари ҳам сақланиб қолади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 10−12 даража юқори бўлади. Айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.

7 феврал 2020, 13:21

Наманганда тиббиёт ходими калтакланди

Наманганда 22 ёшли шахс поликлиникада бўлим мудирини калтаклаб, юз ва бурун қисмига жароҳат етказди. Бу йил бошидан буён ОАВга маълум бўлган тўртинчи шу каби ҳодисадир.

7 феврал 2020, 12:54

2019 йилда ипотека кредитлари ҳажми 66,6 фоизга ўсди

Банклар 2019 йилда қарийб 8 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратди. Кредитларнинг асосий қисми — 83 фоиздан ошиғи — имтиёзли асосда тақдим этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг