Янгиликлар

1 феврал 2020, 08:40 6

Имтиёзли кредитлар бўйича ставка ҳозирча 16 фоиздан кам бўлмайди

2020 йилдан барча имтиёзли кредитлар ставкаси 16 фоиздан кам бўлмайди. У пасайиши ҳам мумкин, аммо у Марказий банк асосий ставкасидан фарқли бўлмайди. Банк раиси ўринбосари имтиёзли кредит масаласига ойдинлик киритиб, нега тартиб ўзгарганига муносабат қилди.

1 феврал 2020, 08:28

Адҳам Икромов йўловчи ташиш лицензиясини бекор қилишни таклиф қилди

Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялашни бекор қилишни таклиф кқилди. Аввалрок президент лицензиялар сонини кискартириш зарурлигини айтган.

31 январ 2020, 19:39 1

Россияда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Россияда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ дастлабки иккита ҳолат Байкалорти ўлкаси ва Тюмен вилоятида аниқланди. Иккала бемор ҳам Хитой фуқаролари. Россияликларни Ухандан эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

31 январ 2020, 19:13

Тошкентдаги «Лафарга» қабристони атрофидаги воқеалар тафсилоти

Болалар боғчаси олдида самосвал ташиб келтирган тупроқ уюмидан суяклар чиқди. Тупроқ «Лафарга» қабристонига яқин жойдан олиб келинган эди. Суяк парчаси экспертизага топширилди. Қабристондаги эски масжид ўрнига янгиси қурилаётгани, бу ишлар қабристонга таъсир қилмаслиги маълум қилинди.

31 январ 2020, 15:14

Комил Aлламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимга тайинланди

Комил Aлламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланди.

31 январ 2020, 15:07

Ўзбекистон 2026 йилгача газ захирасини 361 млрд куб метрга ошириш ниятида

2020−2025 йилларда Ўзбекистонда табиий газ захираси 361 миллиард куб метрга, нефт эса 20,4 миллион тоннага кўпайиши мумкин.

31 январ 2020, 14:58

Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари мактаблар фаолиятига асоссиз аралашганлиги учун «ҳайфсан» олди

Ўртачирчиқ туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида дарс машғулотига халал берган ҳолда текширув ўтказган тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Султоновга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

31 январ 2020, 14:53

Ўзбекистонда геология соҳасида янги университет ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида фаолият кўрсатадиган янги университет кампусига тамал тоши қўйди.

31 январ 2020, 14:19

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг 15 даражагача илиши кутилмоқда

Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ баҳорий об-ҳаво ҳукмронлик қилади, кундузги ҳарорат +10…+15 даражани ташкил этади.

31 январ 2020, 13:57

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик маркази очилди

Тошкентда Ўзбекистон-Корея Электрон ҳукумати ва рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик маркази очилди. Марказ лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил муддатга 2 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши белгиланган.

31 январ 2020, 11:51

Транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди

Ҳукумат қарори билан транспорт соҳаси раҳбарлари вазифасини бажарувчи бўлди. Бу уларнинг шахсий масъулиятини оширишга қаратилган. Uzbekistan Airways бошқарувчиси в. б. Бахтиёр Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

31 январ 2020, 10:43

Улуғбек Қосимхўжаев лавозимидан озод қилинди

Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в. б. лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

31 январ 2020, 10:21

ЖССТ халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилди

Женевадаги шошилинч йиғилишда ЖССТ 2019 n-CoV коронавируси тарқалиши билан боғлиқ халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилди.

31 январ 2020, 09:52

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлди

WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон Аҳмадалиев америкалик Даниэль Романни очколар ҳисобига мағлуб этди.

30 январ 2020, 23:04 1

Вазир Хитойдан келувчиларнинг киришини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус сабабли Хитой ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан кириб келишини вақтинчалик чеклашни таклиф қилди.

30 январ 2020, 16:56

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Чироқчи ИИБда бир кишини калтаклаганидан кейин истеъфога чиқди.

30 январ 2020, 16:14

«Янги Ангрен» ИЭСда энергоблок ўчирилди

«Янги Ангрен» ИЭСнинг 4-энергоблоки носозлик юзага келиши натижасида тўхтатилди. Айрим ҳудудларда электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилиши мумкин.

30 январ 2020, 15:40

Чорвачилик учун давлат томонидан субсидиялар ажратилади

2020−2022 йилларда чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик маҳсулотларини етиштириш ва импорт қилишга давлат томонидан субсидиялар ажратилади.

30 январ 2020, 15:26

Европа парламенти Brexit битимини маъқуллади

Европарламент кўпчилик овоз билан Brexit битимини маъқуллади. Келишувни 621 депутат қўллаб-қувватлади, 49 нафари қарши чиқди, 13 нафари эса бетараф қолди.

30 январ 2020, 15:04

ИИБда одам ўлими ҳодисаси Бош прокурор назорати остига олинган

Чироқчи ИИБ ходимларининг гумондорни ўлгунича калтакланиши ва жиноятни ёпишга уриниши тўғрисидаги иш бўйича тергов ҳаракатлари бош прокурор назоратига олинди, дея хабар қилди Сенат.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг