Янгиликлар

17 сентябрь 2019, 12:25

Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошланди

2019−2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади.

17 сентябрь 2019, 11:46

Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган делегацияни қабул қилди.

17 сентябрь 2019, 11:41

Маҳмуд Муродов UFC билан шартнома имзолади

ММА бўйича -84 кг вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Муродов мазкур спорт турининг энг нуфузли йўналиши саналган UFC билан шартнома имзолади.

16 сентябрь 2019, 19:25

Судларда ягона электрон тўлов тизими жорий этилди

Эндиликда судга мурожаат қилганлик учун тўловларни автоматлаштирилган электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин.

16 сентябрь 2019, 18:57

АҚШ Ўзбекистонга радиацияни аниқловчи ускуна тақдим этди

АҚШ Ўзбекистонга Афғонистон билан чегарада радиоактив материаллар контрабандасини аниқлаш учун ускуна тақдим этди.

16 сентябрь 2019, 17:56

Ўзбекистонлик парасузувчилар Паралимпиада-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Парасузувчилар Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ва Фирдавс Мусабеков Токиодаги Паралимпиада-2020 йўлланмасини қўлга киритди.

16 сентябрь 2019, 17:36

Дрон ёрдамида чегарадан трамадол олиб ўтилишига чек қўйилди

Чегарачилар Тошкент вилоятида чегара орқали дрон ёрдамида 600 пластинкадаги «Трамадол» дори воситасининг олиб ўтилишига чек қўйди.

16 сентябрь 2019, 16:32

Афғонистонда ЭУЛдаги портлаш Ўзбекистондан энергия етказиб беришни қисқартирди

Жангарилар электр узатиш линиясини портлатгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди.

16 сентябрь 2019, 15:36

Мадрасаларда инклюзия бўладими?

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ёшлар Ўзбекистондаги ўрта махсус ва олий ислом таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятига эга бўла оладиларми? Дилмурод Юсупов ва Улуғбек Маматхонов ушбу масалани ўрганди.

16 сентябрь 2019, 13:02

Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари прокурорлари ўрин алмашди

Сурхондарё вилояти прокурори Улуғбек Қосимов ва Фарғона вилояти прокурори Садриддин Турдиев ўрин алмашди.

16 сентябрь 2019, 11:58

Намангандаги халқаро форумда 92,7 млн. долларлик 22 та келишув имзоланди

Наманганда ўтказилган «ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестициялар ва инновацияларнинг роли» мавзуида халқаро конференцияда 92,7 млн. долларлик келишувга эришилди.

16 сентябрь 2019, 11:49

Тошкентда Кореянинг Шинхан университети филиали ташкил этилади

Кореянинг Шинхан университети билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

16 сентябрь 2019, 11:35

«Дунё» ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди

Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

16 сентябрь 2019, 10:57

Автомобиль харид қилганда йўл жамғарамаси учун олинадиган йиғим ишлаб чиқарувчи томонидан тўланади — UzAuto Motors

Президент қарорига асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йўл жамғарамасига амалга ошириладиган йиғим ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади.

16 сентябрь 2019, 10:43

ОФК президенти Шайх Салмон Тошкентга етиб келди

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ЎФА таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

16 сентябрь 2019, 10:35

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) Ўзбекистонда ратификация қилинди.

16 сентябрь 2019, 10:30

«ЙПХ ходими аёл кишини дубинкада уриб ўлдириб қўйди» номли хабарга ИВВ томонидан аниқлик киритилди

Самарқандда ЙПХ ходими томонидан урилгани айтилган аёл аслида қон босими кўтарилиб йиқилиб тушган. Унинг турмуш ўртоғи ва ўғиллари инспекторнинг погони ва кўкрак нишонини юлиб олган.

16 сентябрь 2019, 09:03

Камерал назорат натижаси тадбиркор фойдасига ҳал этилди

Қашқадарё вилоятида иқтисодий судлар томонидан олти ойда 483 млрд сўмдан ортиқ маблағ давлат бюджетига ундирилди.

15 сентябрь 2019, 15:13

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Шу вақтга қадар Молия вазирлигида ишлаган Нодир Муротов жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.

15 сентябрь 2019, 14:59

Қўқон электромобиллари нархининг 3000 доллар бўлиши кутилмоқда

Президент Қўқондаги 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқарадиган «Шаффоф омадли саноат» компаниясига ташриф буюрди. Уларнинг тахминий нархи — 3000 доллар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг