Янгиликлар

28 август 2019, 14:53

«Энг илғор артиллерия мутахассиси» танловининг республика босқичи Самарқандда ўтказилди

«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор артиллерия мутахассиси» танловининг республика босқичи ўтказилди.

28 август 2019, 14:03

Учқудуқда олтин рудаларини қайта ишлайдиган янги мажмуа ишга туширилди

НКМК олтин рудаларини қайта ишлаш бўйича янги мажмуани ишга туширди. Янги технологиялар тайёр маҳсулот олиш даражасини 11 фоизга оширади.

28 август 2019, 13:17

Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш йўлга қўйилади

Сингапурлик сармоядорлар Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

28 август 2019, 12:55

Буюк Британиянинг янги элчиси иш бошлади

Буюк Британиянинг янги тайинланган элчиси Тимоти Торлот Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

28 август 2019, 12:06 1

Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли: «Бизга мурувват керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди…»

Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли уларга тегишли дўкон маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қайтадан тиклаб берилганини инкор қилди.

28 август 2019, 11:19

Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

28 август 2019, 10:58

Ўнлаб кишилар соқолини олишга мажбурланди, ИИББ буни инкор қилди

Тошкентдаги «Малика» савдо марказида ўтказилган рейдда соқол қўйган кишилар Шайхонтоҳур тумани 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб, мажбурий равишда соқоли олинган. «Газета.uz» буни ошкор қилган блогер билан сухбатлашди.

28 август 2019, 07:29

Президент 65 фуқарони афв этди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

27 август 2019, 18:47

Қораўзакдаги икки мактабга компьютерлар ва инновацион ускуналар топширилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистонинг Қораўзак туманидаги икки мактабга компьютерлар, робототехника тўпламлари ҳамда турли бошқотирма ўйинларини тақдим этди.

27 август 2019, 18:30

Қуролли Кучлар академиясида бир қатор янги бинолар фойдаланишга топширилди.

Қуролли Кучлар академиясида янги ўқув ва маиший бинолар фойдаланишга топширилди.

27 август 2019, 17:54

Қорақалпоғистон таркибида янги туман ташкил этилиши бўйича қарор Сенатга юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.

27 август 2019, 17:48

Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.

27 август 2019, 17:27

Марказий банк бир қатор банкларга жарима санкциялари қўллади

«Ипотека-банк» ва «Халқ банки»га ундирилиши тақиқланган тўловлар мавжуд бўлгани, «Давр-банк"ка хизмат кўрсатишда қонунга риоя қилмагани учун жарима санкциялари қўлланилди.

27 август 2019, 17:12

Мажбурий меҳнат учун жарима миқдори 10 баробарга оширилади

Мажбурий меҳнат учун маъмурий жарима миқдори 10 баробарга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бу ҳақдаги тузатишларни киритиш маъқулланди.

27 август 2019, 15:36

G7 саммитида Эрон, Ливия, Украина ва Гонконг бўйича қарорлар қабул қилинди

«Катта еттилик» Ливиядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлади ва Гонконг ҳукуматини кўча намойишчиларига қарши куч ишлатишдан қочишга чақирди.

27 август 2019, 15:29

Енгилтак аёлни бўғиб ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди

Хоразмда яшовчи шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чақирилган енгилтак аёл билан келишолмагани оқибатида уни бўғиб ўлдирди.

27 август 2019, 14:59

Аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди

Президент қарори билан ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

27 август 2019, 14:55

2019−2020 ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Янги ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди. 3-синфлар учун ижара тўлови миқдори ўтган ўқув йилидагига нисбатан 12600 сўмга, 8- ва 9-синфлар учун эса 31,8−29,1 минг сўмга ўсган.

27 август 2019, 13:50

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳасида марказий иситиш тарифларини бинонинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда белгилаш ва фақат иситиш мавсуми учун тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.

27 август 2019, 12:33

Шеробод ҳокимининг қўриқхонада меҳмонхона учун ер ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди

Сурхондарё ҳокими Шеробод туман ҳокимининг Сурхон қўриқхонасида меҳмонхона қурилиши учун ер ажратишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг