15 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

8 июл 2019, 11:29

Универсиада — 2019. Ўзбекистоннинг медаллари сони тўрттага етди

Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилаётган ёзги универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллари тўрттага етди.

8 июл 2019, 11:20

ЎзМУнинг Жиззах филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди.

6 июл 2019, 18:03

Юнусободда чинорлар кесилди, зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда

Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда.

6 июл 2019, 16:51

«Ўзэлтехсаноат» раҳбарияти ўзгарди

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аввал Artel Engineering and Management компаниясида фаолият кўрсатган Мирзиёд Юнусов раҳбар бўлди.

6 июл 2019, 15:20

Тўрт бола — Ўзбекистон фуқаролари фарзандлари Афғонистондан қайтарилди

ДХХ тўрт бола — Ўзбекистон фуқаролари фарзандларини Афғонистондан қайтарди. Уларнинг ота-оналари террористик ташкилот сафида бўлган ва вафот этган: отаси — жангларда, онаси — касалликдан.

5 июл 2019, 23:05

Президент иштирокидаги йиғилишда солиқ ислоҳотлари муаммолари муҳокама қилинди

Президент яширин иш ўринларини легаллаштириш, бўш турган объектларда янги корхоналар ташкил этиш каби чоралар орқали бюджетга қўшимча миллиардлаб маблағлар туширилиши мумкинлигини маълум қилди.

5 июл 2019, 22:12

Энергоресурслар тарифлари оптималлаштирилади, ЭКИҲ — оширилади

Энергоресурслар тарифлари инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилади. Тариф ислоҳотлари оғриқсиз кечиши учун энг кам иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда.

5 июл 2019, 21:56

МИБ инспекторини калтаклаганларга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарёнинг Шеробод туманида қарздорлик сабабли электр энергиясини узишга ҳаракат қилган МИБ инспекторини калтаклаган фуқароларга жиноий иш қўзғатилди.

5 июл 2019, 20:58

WebMoney Ўзбекистон бозорида иш бошлади

WebMoney Transfer тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлади. Сўмдаги WMY-кармончаларини UzCard, Paynet ва Oson орқали тўлдириш мумкин.

5 июл 2019, 20:05

Иқтисодий судларга тақдим этилаётган даъволар орасида асоссизлари ҳам бор

Қашқадарё иқтисодий судлари томонидан Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаларининг тадбиркорлар манфаатини кўзлаб киритган аризаларининг 170 таси рад этилган.

5 июл 2019, 20:03

Ички ишлар ходимларини хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон деб топиш махсус комиссия томонидан амалга оширилади

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган низомга кўра, ички ишлар органлари ходимларини ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган деб топиш махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

5 июл 2019, 19:48

Ўзбекистонда илк бор «инновацион виртуал тергов полигони» ташкил этилди

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасида Ўзбекистонда дастлабки инновацион виртуал тергов полигони Россия технологиялари асосида бунёд этилди.

5 июл 2019, 19:35

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Дилдора Рустамова таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган Кўп тармоқли клиника директори этиб тайинланди.

5 июл 2019, 19:22

Ҳарбий хизматни ўтаганларга ўқишга киришда бериладиган 50 фоизлик имтиёз фақат ҳарбий ОТМларга амал қилади

2019/2020 ўқув йилидан ҳарбий тавсияномаларга эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзга эга бўладилар.

5 июл 2019, 17:40

Савицкий музейига Тигран Мкртичев раҳбар бўлди

Савицкий музейи директори лавозимига халқаро танловда Москванинг Рерихов музейи директори Тигран Мкртичев ғолиб бўлди.

5 июл 2019, 17:10

Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳақидаги видеоларни жўнатиш учун махсус сайт ишга туширилди

ИИВ Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳақидаги видеоёзувларни жўнатиш учун махсус сайтни ишга туширди. Қоидабузардан жарима ундирилганда, видеони жўнатганга энг кам иш ҳақининг 5 фоизи берилади.

5 июл 2019, 16:41

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова жазо ўтаётган колониядаги шароитларни батафсил ўрганди

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова жазо ўтаётган аёллар колониясидаги шароитларни батафсил ўрганди. Вазирлик ноқонуний сотиб олинган бойликларни қайтариш бўйича тадбирлар давом этаётганини қайд этди.

5 июл 2019, 16:40

Нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

5 июл 2019, 16:36

Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.

5 июл 2019, 13:55

Зарафшон дарёсидаги оролчада қолиб кетган 24 деҳқон қутқарилди

Қутқарувчилар Самарқанд вилоятида Зарафшон дарёсининг сув босган оролчасида қолиб кетган 24 деҳқонни эвакуация қилди.