7 июл, сешанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

23 май 2019, 12:13

Телекоммуникация инфратузилмалари бўлмаган биноларни қуриш тақиқланди

Президент қарори билан телекоммуникация инфратузилмалари бўлмаган жамоат ва турар жой биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш тақиқланди.

22 май 2019, 20:12

Андижонда прокуратура ходимига 27 500 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Пахтаобод туманида прокуратура иш юритувидаги жиноят иши юзасидан жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиниши учун 27 500 доллар таклиф қилган фуқаро қўлга олинди.

22 май 2019, 19:55

Молия вазирлиги тузилмасида янги бошқармалар ташкил этилди

Президент қарори билан Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функцияси юкланди.

22 май 2019, 19:40

Президент электротехника саноатини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

22 май 2019, 18:50

Ходимини тепкилаган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилоят маъмурий суди раисига нисбатан суд ходимини тепкилагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

22 май 2019, 18:34

Молия вазирига яна бир янги ўринбосар тайинланди

Шоҳруҳ Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

22 май 2019, 18:25 1

Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйларнинг бузилиши бошланди

Самарқандда ноқонуний қурилган 159 та объектда қонунбузарликлар аниқланиб, 18 тасида юқори қаватларни бузиш ишлари бошланди.

22 май 2019, 15:01

Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди

Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди. Президент қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

22 май 2019, 14:38

Хорижга чиқиш паспорти анкетасининг янги шакли қабул қилинди

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун анкетанинг янги шакли 4 саҳифа ўрнига 1 саҳифадан иборат бўлиб, иш жойи ёки маҳалладан тасдиқлаш талаб қилинмайди.

22 май 2019, 12:53

Илҳом Норқулов Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

22 май 2019, 12:47

Гулистонда фарзандини 2 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл қизини 2 000 000 сўмга сотаётган вақтларида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

22 май 2019, 12:42

Адлия вазирлиги: нотариус «СМС хабар» юборади

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда.

22 май 2019, 12:14 1

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари маълум қилинди.

22 май 2019, 06:33

Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

22 май 2019, 06:27

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Фарҳд Абдуллаев Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими бўлди. Туман прокурори, ДСИ ва ИИО ФМБ бошлиқлари ҳам тайинланди.

22 май 2019, 06:14

Бекободдаги чиқиндихонада аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Бекободдаги чиқиндихонада аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ички ишлар вазирининг бирини ўринбосари ҳодиса жойига етиб борди.

21 май 2019, 20:26 1

Тошкентда ичида одамлар яшаб турган ёғоч уйларда бузиш ишлари бошланди

Ер усти метроси қурилаётган пойтахтнинг Спутник мавзесида икки қаватли ёғоч уйларни бузиш ишлари бошланди. Уларда ҳали ҳам одамлар яшамоқда.

21 май 2019, 19:48

ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш жорий этилади

Сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилашда иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қўлланилади.

21 май 2019, 18:01

Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси ривожлантирилади

Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

21 май 2019, 18:00

Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Санкт-Петербургдаги кафеда содир бўлган оммавий муштлаувда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди.