3 апрель, жума Ob-havo Zira

Янгиликлар

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик жанги учун 36 минг доллар гонорар олади 

«Мир Бокса» промоутерлик компанияси Роман — Аҳмадалиев жанги учун 145 минг АҚШ доллари қўйди ва унинг 36,25 мингги Муроджон Аҳмадалиевга насиб қилади.

Нукусда пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда 

Нукус тумани Ақманғит ОФЙ ҳудудида пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда.

ЮНEСКО Шаҳрисабзни Бутунжаҳон рўйхатида қолдириш ҳақида қарор қабул қилди 

ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси масалалари бўйича йиғилишидаШаҳрисабзни Бутунжаҳон рўйхатида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Косонсойда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабар ХТВ томонидан ўрганилмоқда 

Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар ХТВ томонидан ўрганилмоқда.

Сирдарёда Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази ташкил этилади 

Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда олимпия ва спорт ҳафталиги бошланди 

Бухородаги Арк қўрғонида «Олимпия куни"га бағишланган оммавий соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Яширинча олиб келинаётган 3,8 миллиард сўмлик матолар фош этилди 

«Қўқон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали 3 миллиард 59 миллион сўмлик 305 913 метр матони ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.

Шаҳарларда арзон уй-жой сотиб олиш тартиби маълум қилинди 

Адлия вазирлиги томонидан шаҳарларда арзон уй-жой сотиб олиш тартиби, уй-жойларни кимлар олиши мумкинлигини маълум қилинди.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун қабул қилинди 

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.

Бешинчи Dreamliner Ўзбекистонга етиб келди 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бешинчи Boeing 787−8 Dreamliner самолётига эга бўлди. У Сиэтлдан Тошкентга қўнмасдан учиб келди.

50 ва 100 сўмлик эски танга ҳамда қоғоз пулларни Марказий банк бошқармаларида алмаштириш мумкин 

Тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100 сўмлик танга ва банкнотларни Марказий банк ҳудудий бошқармаларининг ҳисоб-китоб касса марказларида алмаштириш мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари харидлар соҳасида коррупцияга қарши кураш тўғрисида маълум қилди 

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов нефть-газ соҳаси харидлар тизимида коррупция бўлганини тан олди. Бироқ ҳозирда барчаси шаффоф, деди у.