АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 2-тур учрашувни Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 2:3 ҳисобида олмалиқликлар имкониятни бой беришди.
Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслардан ибодатларни уйда амалга ошириш сўралмоқда.
Наманган таркибида яна бир туман — Янги Наманган туманини ташкил этиш режалаштирилган. Сентябрда шаҳарда 2003 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта тузилган эди.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 2-тур учрашувни Ироқнинг «Эйр Форс» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Шунингдек, бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади.
Тоғлардаги қор захираси етарлими, дарёларда сув миқдори қанча бўлади, қор кўчкиси хавфи мавжудми? Технология қанчалик тараққий этмасин, айрим метеокузатувларни одамларнинг иштирокисиз ўтказиб бўлмайди. «Газета.uz» Ўзгидромет таклифи билан мамлакатдаги энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаингга ташриф буюрди. Бу масканда бир неча мутахассис оиласи билан яшаб, меҳнат қилади, қор қопламаси ҳолатини назорат қилиб, ҳар 3 соатда маълумотлар жўнатиб туради.
Ангрен Мажбурий ижро бюроси раҳбари Моҳизода Юсупова режани бажармаган ходимларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун ҳайфсан олди. МИБ келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.
Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган. Кўрсаткичлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда, автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди.
Равшан Эрматовнинг янги лавозимга тайинланиши, ЕЧЛ ва ЕЛ ярим финал жуфтликлари, «Пахтакор» ҳамда АГМК жамоаларининг ОЧЛдаги иштироки ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганларнинг 22−26 фоизини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этмоқда. Шунингдек, 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни, 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбек олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда ФА Геномика ва биоинформатика маркази вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Kun.uz'га берган интервьюсида маълум қилишича, расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси фаолият юритишда давом этмоқда. Унинг айтишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш учун замонавий қамоқхона қурилмоқда. «Шу қамоқхона битса, ҳозир Жаслиқда олиб қолинган маҳкумлар у ерга кўчириларкан», — дейди у.
Тошкент метрополитени раҳбари Ойбек Худойқулов Сергели йўналишида техник муаммо туфайли поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани кутилган воқеа бўлганлигини айтди. «Ҳаво ҳарорати ошганда рельсларнинг узайишини биз билувдик, фақат ҳаво 19−20 градус бўлгани учун, бу ҳолат бир ойдан кейин бўлади деб ўйлагандик», — деди у.
Қурилиш вазири акционерлари орасида ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест»нинг давлат харидларини тендерсиз қўлга киритгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. «51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ», — деди вазир.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон текбол федерациясини рўйхатдан ўтказди. Мазкур спорт тури футбол ва стол тенниси қоришмасидан иборат.
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилди. Сенат маълумотларига кўра, нарх белгилашда фуқаролар тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланилмоқда.
Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг