6 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

16 август 2019, 12:41

АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқароси ИДга ёрдам берганини тан олди

АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов «Ислом давлати"га моддий ёрдам кўрсатишда айбдор эканини тан олди.

16 август 2019, 12:28

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ оқдарёлик депутатнинг радарлар бузиб олиб кетилгани борасидаги мурожаатига жавоб берди

Депутат Тўлқин Ҳомидовнинг «Оқдарёда радарларни ЙҲХ ходимлари нега бузиб олиб кетишди?» мавзусида мақоласига Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ жавоб берди.

16 август 2019, 12:24

Сирдарёда туристик ахборот марказлари очилмоқда

Гулистон шаҳридаги «Bookcafe"да Сирдарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ахборот марказлари ташкил этилди.

16 август 2019, 12:02

Арнасой туманида омухта ем ишлаб чиқарадиган хорижий корхона очилди

Арнасой туманида Вьетнам инвесторлари томонидан балиқ, қорамол ва товуқ учун омухта ем ишлаб чиқарадиган «МТТ SEA FOOD» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона очилди.

16 август 2019, 11:44

Тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu савдоси бошланади

UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu модели савдоси бошланишини маълум қилди.

16 август 2019, 11:21

Миробод туманида қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар юзасидан ИИВ расмий хабар берди

Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали кўринган бир неча қоғоз қутилари бўш эканлиги маълум бўлди.

16 август 2019, 11:13

Максим Шацких «Динамо Киев» мураббийлигидан бўшатилди

Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Александр Хацкевич билан унинг мураббийлар штабида ишлаган ўзбекистонлик Максим Шацких ҳам ишдан бўшатилди.

16 август 2019, 11:05

Мустақиллик байрами арафасида чегаралар ёпилмайди, пойтахтга кириш чекланмайди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳиддин Жўраев мустақиллик байрами арафасида ҳам, байрам кунлари ҳам пойтахтга келувчиларга нисбатан чеклов бўлмаслигини билдирди.

15 август 2019, 23:41

Сурхон қўриқхонасида меҳмонхона қуришга ноқонуний равишда ер ажратилди

Шеробод туман ҳокими қўриқхона ҳудудида меҳмонхона қуриши учун тадбиркорга ноқонуний равишда ер ажратди.

15 август 2019, 22:24

Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон ҳокими бўлди

«ТошуйжойЛИТИ» бош директори лавозимида ишлаган Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон ҳокими бўлди.

15 август 2019, 21:03

Доллар курси 9000 сўмлик чегарадан ошди

АҚШ доллари курси 9000 сўмлик чегарадан ошиб, тарихий максимумни янгилади.

15 август 2019, 20:39

Олмалиққа янги ҳоким тайинланди

Усмон Раҳимов Олмалиқ ҳокими лавозимига тасдиқланди.

15 август 2019, 19:47

Дизел ёқилғиси сақланадиган бочкани пайвандламоқчи бўлган шахс вафот этди

Қувасой шаҳрида яшаган Ф.М. устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун мўлжалланган бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлгани оқибатида ҳалок бўлди.

15 август 2019, 19:45

Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

15 август 2019, 19:17

Ўзбекистон «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди

«АрМИ-2019» доирасида ўтказилган «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро танлови якунланди. Унда Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди.

15 август 2019, 17:38

Самара вилоятида заҳарланган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида заҳарланган Ўзбекистон фуқароларидан бири ҳаётдан кўз юмди, шифохонада қолаётган 48 кишининг аҳволи оғир.

15 август 2019, 16:12

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон учун «энг катта хавф» нима эканини маълум қилди

«Энг катта хавф — кадрларнинг савиясида, билимида, илмида ва фидойилигида», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Ярим йил якунларига бағишланган йиғилишда у ҳар бир амалдор ўз виждони олдида жавобгар бўлиши кераклигини таъкидлади.

15 август 2019, 15:23

Бўзсувни ифлослантираётган ким?

«Пойтахт булғамоқда» мақоласи шаҳар аҳолиси ўртасида шов-шувларни келтириб чиқарди. Никита Макаренко ким ҳали ҳам Бўзсувни ифлослантираётганини аниқлаш учун Бўзсув тозалаш иншоотида бўлди.

15 август 2019, 14:06

Москва вилоятида «Урал ҳаво йўллари» самолёти авариявий қўндирилди

«Урал ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг А321 самолёти Москва вилоятида двигателига қуш кириб қолгани сабабли маккажўхори даласига қўндирилди. Ҳаво кемасида 234 киши бор эди, 23 йўловчи жароҳатланди.

15 август 2019, 10:34

Фарғонада юз берган ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Ласетти"нинг «КамАЗ"нинг орқасига урилиши натижасида икки киши вафот этди, яна икки нафари шифохонага ётқизилди.