3 июн, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

1 июл 2019, 18:58

Ўзбекистон Таллимаржон ИЭСни хусусийлаштиришга БААнинг Mubadala компаниясини жалб қилади

Йил охирига қадар БААнинг Mubadala компанияси билан Таллимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш бўйича инвестицион битим имзоланиши кутилмоқда.

1 июл 2019, 18:11

Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашиб, КХДР ҳудудига қадам босди

Дональд Трамп Ким Чен Ин таклифи билан АҚШ президентлари ичида биринчи бўлиб КХДР ҳудудига қадам босди.

1 июл 2019, 17:24

Тошкент яқинидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Тошкент яқинидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши жароҳатланди. Ҳодисага ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

1 июл 2019, 16:28

Эркак киши укасининг вафотида айбдор деб ҳисоблаган шифокорни ўлдиришга уринди

Жиззахда жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этган ўсмирнинг акаси амалиётни ўтказган шифокорни ўлдирмоқчи бўлди.

1 июл 2019, 16:15

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати тушиши мумкин

Яқин кунларда қисқа муддатда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Сешанба ва чоршанба кунлари Ўзбекистон орқали Волга бўйидан салқин ва намли ҳаво оқимлари ўтиб, жала ва кучли шамолни олиб келади.

1 июл 2019, 10:41

Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш шартномаси 10 йилга мўлжалланади

Ўзбекистондан Афғонистонга «ол ва тўла» тамойили бўйича электр энергиясини етказиб беришни кўзда тутувчи шартнома 10 йилга мўлжалланади.

30 июн 2019, 12:30

Президент мактабларига саралаш имтиҳонлари бошланди

Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтади.

30 июн 2019, 11:50

Алдов йўли билан 16 минг долларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди

Биргаликда тадбиркорлик қиламиз дея 16000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган шахс ушланди.

30 июн 2019, 11:40

Мудофаа вазирлиги делегацияси «АРМИЯ — 2019» V халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда

«АРМИЯ — 2019» V форумида Ўзбекистон делегацияси қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.

30 июн 2019, 11:24

Прокуратура томонидан Юнусободдаги мактаб учун стадион ва спорт майдончалари қуриб берилди

Юнусободдаги 257-мактабнинг спорт зали, стадиони, баскетбол, волейбол, бадминтон майдончалари, шахмат ва шашка хоналари туман прокуратураси томонидан замонавий тарзда таъмирланди.

30 июн 2019, 10:38

Ўзбекистонга 6 ойда 600 та қимматбаҳо автомобиль олиб кирилди

Ўзбекистонга жорий йилнинг олти ойи давомида премиум тоифадаги 600 автомобиль, 20 та электромобиль олиб кирилган.

30 июн 2019, 10:27

«Ўзбeкнeфтгаз» бошқаруви Қашқадарёга кўчирилди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди.

30 июн 2019, 10:17

2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади

2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.

30 июн 2019, 10:09

Ўзбекистон Италиядаги Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида иштирок этади

Неаполда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги универсиадада Ўзбекистондан 42 нафар спортчи талаба қатнашади. Барча мусобақаларда 110 давлатдан 600 дан ортиқ спортчининг иштирок этиши кутилмоқда.

30 июн 2019, 10:00

Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди

Дониёр Тошхўжаев (Тергов департаменти бошлиғи) ва Дониёр Қодиров (туризм ва транспорт объектларида хавфсизлик бўйича) ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

29 июн 2019, 19:50

Андижон вилояти ҳокими вазирларни ҳақоратлади. Изоҳлар

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов энергетика ва соғлиқни сақлаш вазирлари номига ҳақоратли сўзларни ишлатди. Вилоят маъмурияти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга изоҳ берди.

29 июн 2019, 11:04

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

29 июн 2019, 00:40

Жиззахда аттракционнинг синиб тушиши оқибатида бир қиз вафот этди

Жиззахдаги истироҳат боғида жорий йил май ойида ишга туширилган аттракционнинг синиб, қулаши оқибатида бир қиз вафот этди.

28 июн 2019, 20:15

Фарғона йўли кўчасида оқава ариқлар қурилиши учун 65 та дарахтни кесиш режалаштирилмоқда

Тошкентдаги Фарғона йўл кўчасини реконструкция қилиш доирасида 65 та дарахтни кесиш режалаштирилмоқда. Оқава ариқлар ўрнатиш, собиқ трамвай йўли ҳисобига йўлни 15 метргача кенгайтириш ва пиёдалар йўлагини қуриш кўзда тутилмоқда.

28 июн 2019, 18:32

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари «Лукойл» олдидаги 600 млн долларлик қарз юзасидан изоҳ берди

Ўзбекистоннинг «Лукойл» билан маҳсулотни бўлиб олиш бўйича келишувидан даромади 3,5 млрд долларни ташкил этди, унинг шартларини ўзгартириш режалаштирилаётгани йўқ, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари.