6 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

20 август 2019, 09:57

Фармацевтика фаолияти махсус агентлик томонидан лицензияланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган бўлиши белгиланди.

19 август 2019, 22:54

Қўқонда нодавлат университет ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги ОТМ — Қўқон университети ташкил этилди.

19 август 2019, 22:37

Ҳарбий тавсияномага абитуриентлар учун қўшимча алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланди

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланади.

19 август 2019, 22:29

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

19 август 2019, 21:37

АҚШ Ўзбекистонни шаффофлик етарлича таъминланмаётган давлатлар рўйхатига киритди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган давлатлар рўйхатига киритиб, вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди.

19 август 2019, 20:53

Ўғирлик жиноятида гумон қилинаётган фуқаронинг калтаклангани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда

Янгибозор туманида ИИБ ходимлари томонидан жиноятда гумонланаётган фуқаронинг калтакланиши ва зўрлаш билан қўрқитилгани ҳақидаги хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

19 август 2019, 19:51

Гулнора Каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинди

Бош прокуратура Гулнора Каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. У фуқаролар ва турли компания эгаларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, уларнинг мулкини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.

19 август 2019, 19:21

Янги Божхона кодекси лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжатда «божхона божи», «божхона декларацияси» ва «тариф билан тартибга солиш чоралари» каби тушунчаларни қўллаш таклиф қилинмоқда.

19 август 2019, 18:38

Салқинлик чекиниб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда

Яқин кунларда Волгабўйидан кириб келган салқин ҳаво оқимлари мамлакат ҳудудини тарк этиб, ҳаво ҳароратининг бир оз кўтарилиши кутилмоқда.

19 август 2019, 17:45

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Тошхўжаев ташкилотга янги раҳбар этиб сайланди.

19 август 2019, 17:35

«Ғиждувон» ЭИЗ кенгайтирилади

Ҳукумат қарори билан «Ғиждувон» ЭИЗ Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер участкалари ҳисобига кенгайтирилади.

19 август 2019, 16:47

Маҳмуд Муродов АҚШда UFC президенти Дана Уайт учрашди

Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Анаҳаймдаги UFC 241 турнирида промоушен президенти Дана Уайт билан кўришди.

19 август 2019, 16:36

Пропискага оид қарор лойиҳаси: соддалашяптими, қийинлашяптими?

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси бўйича ҳуқуқшунос таҳлили.

19 август 2019, 15:56

Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси 23 август куни Тошкент шаҳрида чақирилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

19 август 2019, 15:44

Адлия вазирлиги: Фото ва видео тасвирга олиш фақат тақиқланган белги мавжуд бўлган ҳудудда мумкин эмас

Вазирлар Маҳкамасининг низомига кўра ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

19 август 2019, 15:22

Наманганда «MAN» ҳайдовчиси ўзи зарар етказган хонадонни таъмирлаб берди

Тўрақўрғонда «MAN» автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган ҳайдовчи бир фуқаронинг уйига зарар етказди ва етказган зарарини қоплаб берди.

19 август 2019, 12:04

Мустақиллик байрамида неча кун дам олиниши маълум қилинди

Президент фармони билан Мустақиллик байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 2 кун дам олади.

19 август 2019, 11:52

Маст ҳолдаги навоийлик фуқаро ЙПХ ходимига жиддий тан жароҳати етказди

Навоийда ўғлининг машинаси жарима майдонига қўйилгани сабаб маст ҳолдаги ота ЙПХ инспекторига қўл кўтариб, унга жиддий тан жароҳати етказган.

19 август 2019, 11:32

ОТБ Ўзбекистонда фотоэлектр станцияси қурилиши лойиҳасини қўллаб-қувватлайди

Осиё тараққиёт банки ва Энергетика вазирлиги ўртасида лойиҳа қиймати 800 млн. долларга тенг фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир битим имзоланди.

19 август 2019, 11:14

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида зилзила содир бўлди

18 август куни Жиззах, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига яқин ҳудудда 2 баллик зилзила қайд этилди.