7 июл, сешанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

27 август 2019, 14:59

Аукцион ғолибига ер бериш учун ҳоким қарори талаб этилмайди

Президент қарори билан ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

27 август 2019, 14:55

2019−2020 ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Янги ўқув йили учун дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди. 3-синфлар учун ижара тўлови миқдори ўтган ўқув йилидагига нисбатан 12600 сўмга, 8- ва 9-синфлар учун эса 31,8−29,1 минг сўмга ўсган.

27 август 2019, 13:50

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги қонун лойиҳасида марказий иситиш тарифларини бинонинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда белгилаш ва фақат иситиш мавсуми учун тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.

27 август 2019, 12:33

Шеробод ҳокимининг қўриқхонада меҳмонхона учун ер ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди

Сурхондарё ҳокими Шеробод туман ҳокимининг Сурхон қўриқхонасида меҳмонхона қурилиши учун ер ажратишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

27 август 2019, 12:07

Тошкентда иссиқ сувнинг режали ўчирилиши жадвали

Тошкентда 9 сентябрдан 11 октябргача муддатда иссиқ сув кузги режа асосида ўчирилади.

27 август 2019, 10:40

Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

«Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарор рўйхатдан ўтказилди.

27 август 2019, 10:27

Учқўрғонда кичик «Формула-1» мусобақаси ўтказилди

«Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картадромда картинг бўйича Ўзбекистон Кубоги финал мусобақаси ўтказилди.

27 август 2019, 09:55

Ўзбекистон Кишинёв Конвенциясига қўшилди

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.

27 август 2019, 09:48

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жайронларни овлаган шахслар қўлга олинди

Қоракўл туманида уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронни овлаганлар шахслар қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

27 август 2019, 09:40

Шавкат Мирзиёев Самарқандда блогерлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашди.

26 август 2019, 18:45

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, уни реконструкция қилишга оид таклифлар билан танишди.

26 август 2019, 17:36

Фарғонада Корея халқаро университети ташкил этилади

«Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

26 август 2019, 17:23

Тошкентдаги автобусларга йил охирига қадар кузатув камералари ўрнатилади

Кузатув видеокамераси синов тариқасида Тошкентдаги 24-йўналишдаги автобусларга ўрнатилди. Йил охирига қадар барча йўналишдаги автобусларга видеокузатув воситаларини ўрнатилади.

26 август 2019, 17:07

Давлат хизматлари соҳасида сентябрь ойидан кучга кирувчи учта муҳим янгилик

Давлат хизматлари соҳасида сентябрь ойидан ҳужжатларни нострификация қилиш, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш, қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш бўйича енгилликлар яратилади.

26 август 2019, 16:27

Президент мактабларига кира олмаганлар қайси муассасаларда таълим олиши мумкин?

ХТВ ва ДТМнинг қўшма қарори билан Президент мактабларининг имтиҳонларида юқори балл йиғиб, ўқишга қабул қилинмаган номзодларни имтиҳонсиз, қўшимча квота асосида қабул қилувчи таълим муассасалари рўйхатини тасдиқланди.

26 август 2019, 16:20

Президент Самарқандга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

26 август 2019, 14:40

Август охирида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

Яқин кунларда ҳаво иссиқ бўлади, бироқ дам олиш кунлари ҳароратнинг 34 даражагача тушиши кутилмоқда.

26 август 2019, 12:14

Чет элга ишга кетаётган фуқароларни касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

26 август 2019, 11:37

Бектемир туманидаги АГТКСда «ЗИЛ» юк машинасининг мотор ва кабина қисмлари ёниб кетди

Бектемир тумани, Оҳангарон шох кўчасида жойлашган АГТКСда «ЗИЛ» русумли юк автомашинасини мотор ва кабина қисмлари ёнган. Жабрланганлар йўқ.

26 август 2019, 11:20

Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» доирасида ўтказиладиган конференция қатнашчиларига табрик йўллади

Самарқандда ЮНЕСКО шафелигидаги «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси» номли халқаро конференция иштирокчиларига президент табрик йўллади.