30 май, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

28 октябр 2019, 11:34

Ухань ва Абу-Дабида жами 8 та медаль қўлга киритган дзюдочилар тантанали кутиб олинди

Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинлари ҳамда Абу-Дабида ўтган «Катта дубулға» турнирида муваффақиятли иштирок этган дзюдочилар Ўзбекистонга қайтиб келди.

28 октябр 2019, 11:11

Мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчиларининг жанговар шайлиги текширилди

Тошкент вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларда кенг кўламли ўқув машғулотлари ўтказилди.

28 октябр 2019, 11:01

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

28 октябр 2019, 10:56

350 дан ортиқ нефть ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

«Ўзбекнефтгаз» корхоналари томонидан 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган.

28 октябр 2019, 10:41

Яшнобод туманидаги кўпқаватли уйда ёнғин содир бўлди

Яшнобод тумани, Авиасозлар 3-даҳасидаги 4 қаватли уйнинг том бўғот кисмларида ёнғин юз берган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

28 октябр 2019, 10:29

Самарқанддаги туристик марказ лойиҳаси устида Туркия ва Сингапур компаниялари ишлайди

«Гребной канал» деб юритиладиган Самарқанд эшкак эшиш каналида туристик мажмуа ва аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади.

28 октябр 2019, 10:28 5

Бешта фандан имтиҳон олиш қандай оқибатларни келтириб чиқаради?

Учта фан ўрнига бешта фандан имтиҳон топшириш ва барча абитуриентлар учун мажбурий блок. Кириш имтиҳонларидаги янги тартибларнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида — Комил Жалилов.

28 октябр 2019, 09:24

Дональд Трамп: «Дунё янада хавфсизроқ бўлди»

АҚШ президенти ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани хабарини берди ва «дунё энди анча хавфсизроқ бўлганини» таъкидлади.

26 октябр 2019, 20:51 1

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ва иккита туманга ҳокимлар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган Зафар Рўзиев Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким бўлди.

26 октябр 2019, 19:49 1

Андижондаги ёнғинни бартараф этишда бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди

Андижондаги фабрикада содир бўлган ёнғинни бартараф этиш чоғида бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.

26 октябр 2019, 17:29 1

Қашқадарёда вилоятнинг барча раҳбарлари алмашди (тўлиқ ўзгаришлар)

Қашқадарё вилоятига Зойир Мирзаев ҳоким бўлди. Зафар Рўзиев, унинг икки ўринбосари, ИИБ, прокуратура ва солиқ хизматлари раҳбарлари, Қарши ва бир қатор туманлар ҳокимлари ишдан бўшатилди.

26 октябр 2019, 17:26 1

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди

Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

26 октябр 2019, 11:08

Давлат тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилиш ва фаолият ташкил қилиш тақиқланади — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бош прокуратурага Булунғур тумани ва Термиз шаҳар ҳокимининг қарори устидан протест келтирилиб, қарорлар бекор қилинди.

26 октябр 2019, 10:50

Валюта тушуми муддатларини кечиктирган экспортёрларга жарима бўйича имтиёзлар белгиланди

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан ишлар ва хизматлар кўрсатишни белгиланган муддатларда таъминламаган импортёрлар томонидан жарималар тўлашда айрим имтиёзлар белгиланди.

26 октябр 2019, 10:34

Тошкент вилоятида ўтказилган инвестицион форумда 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувлар имзоланди

Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан инвесторлар иштирок этаётган «Invest in Tashkent Region» форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

26 октябр 2019, 10:09

Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

Фарғонадаги МТТда 11 бола овқатдан заҳарланди. Шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26 октябр 2019, 09:36 1

Метронинг Сергели тармоғи Наврўзда фойдаланишга топширилади

Тошкент метрополитенининг Сергели ер усти тармоғини Наврўз арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Сергелидан «Буюк ипак йўли»гача битта транспортда бориш мумкин бўлади.

26 октябр 2019, 09:07

«Энди банклар „ўз аравасини ўзи тортиши“ керак» — президент

«Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича „ўз аравасини ўзи тортиши“ керак», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Сўнгги икки йил ичида банклар капитализациясини ошириш учун 3,3 млрд доллар берилди, бироқ ушбу маблағлардан самарали фойдаланилмади, деди у.

25 октябр 2019, 19:54

ЎзХДП ғалаба қозонган тақдирда, Очилбой Раматов номзодини бош вазир лавозимига илгари суришини маълум қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси декабрдаги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, Очилбой Раматов номзодини бош вазир лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда. Бошқа партиялар муносиб номзодлар захираси мавжудлигини маълум қилди, бироқ улар номини ошкор этмади.

25 октябр 2019, 19:39

Урганчда МТТ тарбиячисининг болаларни ургани ўрганилмоқда

Урганчдаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг болаларни чизғич билан ургани ўрганилмоқда.