5 июн, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

7 ноябр 2019, 12:54 1

Тадқиқотчи Евгений Бунин Ўзбекистонга киритилмади

Уйғурлар муаммоси билан шуғулланаётган ва аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган тадқиқотчи Евгений Бунинга мамлакатга киришга рухсат берилмади.

7 ноябр 2019, 11:56

Журналист Давлатназар Рўзметов аварияда ҳалок бўлди

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автомобиль авариясида ҳалок бўлди. Уни ярим тунда юк машинаси уриб юборди.

7 ноябр 2019, 11:42

Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилди (+фото)

Ўзбекистондаги энг катта полигон — Марказий ҳарбий окгугга қарашли «Каттақўрғон» дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

7 ноябр 2019, 09:22

Тошкентда 55 минг туп янги кўчатлар экилади

Куз тугагунча пойтахтда кесишга рухсат берилган қарийб 5000 дарахт ўрнига товон сифатида 55 минг туп чинор, эман ва шумтол экилади. Бу рақам 100 минг тупга чиқиши мумкин.

6 ноябр 2019, 21:11

Самарқандда ишчилар ўртасидаги жанжалда Туркия фуқаролари жароҳатланди

Самарқанддаги қурилиш майдончасида содир бўлган оммавий жанжалда тўрт ишчи, жумладан уч нафар Туркия фуқароси жароҳат олди.

6 ноябр 2019, 16:49

Тожикистондаги чегара постига ИД аъзолари ҳужум қилгани ҳақида баёнот берилди

Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилган қуролланган шахсларнинг ИД террористлари экани ва Афғонистондан кириб келгани маълум қилинди.

6 ноябр 2019, 16:20

Фарғона вилоятидаги ЙТҲда икки ўқувчи ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида Nexia ва Tico тўқнашуви натижасида опа-сингил ўқувчилар вафот этди.

6 ноябр 2019, 12:49 2

«Одамлар ўз саломатлигининг қадрига етмайди» — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев: Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6 ноябр 2019, 12:30 1

Хорижга чиқиш паспортини турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойдан ҳам олиш мумкин бўлади

Хорижга чиқиш паспортини доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойлардан олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

6 ноябр 2019, 12:05

Ўз фарзандини ўлдирган она унинг йўқолганини «саҳналаштирди»

Тошкентда беш ёшли қизини калтаклаб ўлдирган она ва у билан бирга яшовчи эркак қўлга олинди. Улар қизнинг йўқолишини «саҳналаштиришди».

6 ноябр 2019, 11:57 1

Қуролланган гуруҳ Тожикистондаги чегара постига ҳужум қилди

20 кишидан иборат қуролланган гуруҳ Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги чегара постига ҳужум қилди. Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари вазият ўрганилаётганини хабар қилди.

6 ноябр 2019, 11:27

Президент мева-сабзавотчиликдаги муаммоларни санаб ўтди

Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистоннинг улуши бир фоизга ҳам етмаяпти. Президент боғ ва токзорларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, минглаб гектар эски боғлар йиллар давомида ҳосил бермаётгани каби муаммоларни санаб ўтди.

5 ноябр 2019, 19:48

Январдан октябргача 9300 дан ортиқ ёнғин содир бўлди

Январдан октябргача содир бўлган ёнғинларда 35 киши, 1271 та ҳайвон ва 95 млрд сўмлик мол-мулк қутқарилди. 9384 та ёнғинда 88 киши ҳалок бўлди.

5 ноябр 2019, 19:26

Вадим Абрамов Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинини эфирга узатиш ҳақидаги қарорини ўйлаб кўрди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Қирғизистон билан учрашувни намойиш этишга қарши эмас. Аввалига учрашувни ТВ орқали эфирга узатишни хоҳлашмади, кейин эса ўйлаб кўришди.

5 ноябр 2019, 18:24

Кимё ва нефть-газ соҳасига коррупцияга қарши комплеанс жорий этилади

«Ўзкимёсаноат» ва «Ўзбекнефтгаз» компанияларига коррупцияга қарши комплеанс назорат жорий этилади.

5 ноябр 2019, 17:51

UFC жангчиси Хорхе Масвидал Дональд Трампни «аблаҳ» деди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини аблаҳ деган Хорхе Масвидални ажойиб жанг билан табриклади.

5 ноябр 2019, 17:38

Самолётдан тушиб қолган йўловчи Урганчга таксида борадиган бўлди

Самолётда қон босими ошиб кетган йўловчи Самарадан Урганчга таксида борадиган бўлди

5 ноябр 2019, 17:22

Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади

Пойтахтда сайёҳлар учун қулайлик ва шароитлар яратиш мақсадида Тошкент телеминорасига паспорт билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

5 ноябр 2019, 17:04

Хива туманини комплекс ривожлантириш доирасида 187 та лойиҳани амалга оширилади

Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

5 ноябр 2019, 16:52

Ўқишга киртиш эвазига пул олган шахс ушланди

Тошкентлик фуқарога ўғлини ИИВ академиясига ўқишга киришида ёрдам бериб, қизи ва жиянини мактабга ўқишга киритишини ваъда қилиб пул олган киши ушланди.