7 август, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

28 феврал 2020, 16:33

Президент Яшнобод технопаркига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яшнобод туманидаги технопаркка, жумладан «ақлли» газ ҳисоблагич ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди. Президент корхона ишлаб чиқариш билан чекланмай, уларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланиши кераклигини таъкидлади.

28 феврал 2020, 13:12

Вилоятларда бешта янги педагогика институти очилади

Бешта ҳудудий университет негизида педагогика институтлари ташкил этилмоқда. Бир қатор педагогик йўналишлар бўйича таълим уч йилга қисқартирилади.

28 феврал 2020, 12:22

Фуқароликка қабул қилишда давлат тилини етарлича билиш асосий шартлардан бири бўлади

Сенат Ўзбекистон фуқаролигини олишнинг янги тартиб ва талабларини маъқуллади. Фуқароликка қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида давлат тилини етарли даражада билиш талаби жорий этилди.

28 феврал 2020, 12:14

Баҳорнинг илк кунлари об-ҳаво илиқ, бироқ беқарор бўлади

Мартнинг илк кунлари қуёшли ва илиқ бўлади — ҳаво +23 даражагача илийди, бироқ сўнгра ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади.

28 феврал 2020, 12:05

Туркия Идлибда Сурия армияси ҳужумидан сўнг жавоб зарбаларини берди

Туркия армияси Идлибда ўз ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ортидан Сурия қўшинлари позицияларига жавоб зарбаларини берди. Туркияда можаролар манзарасида ижтимоий тармоқларга ва YouTube видеохостингига кириш чекланган.

28 феврал 2020, 11:44

«Газета.uz» судда ДТМ устидан ғалаба қозонди

Суд Давлат тест марказининг «Газета.uz» ва унинг муаллифи Комил Жалиловга қарши шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини ҳимоя қилиш ҳамда 200 млн сўм миқдорида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирмади.

28 феврал 2020, 11:16

Мустақиллик тарихида кун тартибда камбағаллик масаласи кўрилмас эди — Сенат раиси

Аҳоли камбағаллигини тугатиш сенаторлар зиммасига юклатилган бевосита вазифа ҳисобланади, дея фикр билдирди Сенат раиси Танзила Норбоева. Сенат раиси ялпи мажлис йиғилишида кириш нутқ сўзлаб, айрим масалаларга тўхталди.

28 феврал 2020, 09:35

Uzbekistan Airways Жидда ва Мадинага парвозларни тўхтатди

Uzbekistan Airways Тошкентдан Жидда ва Мадинага парвозларни тўхтатди. Яқин вақтларда Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун бир қанча рейслар ташкиллаштирилади.

27 феврал 2020, 22:11

Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари — ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

27 феврал 2020, 20:40 1

Камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди

Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди. «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12−15 фоиз ёки 4−5 миллион аҳолимиз камбағал», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев.

27 феврал 2020, 20:04

«Болаларни танлаш имкониятидан маҳрум этиш уларнинг руҳиятига зарар етказиши мумкин» — «Юксалиш»

Хусусий мактаблар ўқувчиларининг ташқи қиёфасига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади, деб ҳисоблайди «Юксалиш» Умумиллий ҳаракати.

27 феврал 2020, 14:02

Фарғона йўли кўчаси бўйлаб метробуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Тошкентда Фарғона йўли кўчасида эски трамвай йўли ўрнида 6,6 км масофада тезюрар автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

27 феврал 2020, 13:45

Саудия Арабистони зиёратчиларнинг киришини тўхтатди

Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни тўхтатди.

27 феврал 2020, 10:21

Тошкентда 471,7 млн сўмлик ҚҚС тўламаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 2,4 млрд сўмлик товарларни нақд пулга сотиб, 471,7 млн сўмлик ҚҚСни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

27 феврал 2020, 09:50

Сеулдан келган йўловчилар вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди

Сеулдан келган йўловчилар коронавирус сабабли вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.

27 феврал 2020, 09:35

Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди

Бухоро шаҳридаги савдо мажмуасида юзага келган ёнғин натижасида 520 кв. м. майдондаги бино ва мол-мулкларга зарар етди.

26 феврал 2020, 21:45

Давлат улуши бўлган 13 та йирик корхона ислоҳ қилинади

Президент фармони лойиҳасида 13 та йирик давлат корхонаси, жумладан, «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат», «Тошашаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаларни ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.

26 феврал 2020, 17:25

Ис гази қурбонлари сони яна икки кишига кўпайди, бу сафар қурбонлар — Сирдарёдан

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида икки киши, жумладан, бир ўспирин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

26 феврал 2020, 17:11

Бўстонлиқда дачалар эндиликда махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади

Май ойидан бошлаб Бўстонлик туманида мотоцикллар, парапланлар, супа, сўри ва бошқа дам олиш объектлари солиққа тортилади. Дача ва дам олиш уйлари эса махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади.

26 феврал 2020, 15:29

Омбудсман ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзод маъқулланди

Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига собиқ депутат Алия Юнусова номзоди парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланди. Эндиликда ушбу номзод Сенат томонидан ҳам маъқулланиши лозим.