23 сентябрь, душанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Тошкентда Автомобилсиз кун бўлиб ўтмоқда 

Тошкентнинг Учтепа туманидаги Лутфий ва Ширин кўчаларида Автомобилсиз кун бўлиб ўтмоқда. Акция «Сеул» боғидаги концерт билан якунланади.

Бокс. Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди 

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални олиб келди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Бокс. Дилшод Рўзметов жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлди 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Дилшод Рўзметов Ўзбекистон делегациясига дастлабки кумуш медални олиб келди.

Бокс. Миразизбек Мирзахалилов жаҳон чемпионатида иккинчи олтин медални қўлга киритди 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Миразизбек Мирзахалилов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални олиб келди.

Бокс. Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпиони бўлди 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров олтин медаль эгасига айланди.

«Татнефть» Тошкентда биринчи ёқилғи қуйиш шохобчасини очди 

Тошкентнинг Қоратош мавзесида «Татнефть»нинг Ўзбекистондаги биринчи флагман ёқилғи қуйиш шохобчасини очди. Станцияда АИ-100 бензини ҳам сотилади.

«Ғурумсарой» полигонида Тожикистон иштирокидаги ўқувлар якунланди 

«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб стратегик ўқувлари якунланди. Чегарадаги шартли жангариларни йўқ қилиш бўйича жанговар топшириқ муваффақиятли бажарилди.

Human бандлик агентлигига қарши жиноят иши қўзғатилди 

Тошкент прокуратураси Европа давлатларига ишлашга юбориш учун 52 кишидан 18−35 млн сўмдан олиб, ишга жўнатмаган Human бандлик агентлигига қарши жиноят иши қўзғатди.

Архив хизматлари давлат хизматлари марказлари ва портали орқали кўрсатилади 

Президент фармони билан Ўзбекистон «Ўзархив» агентлиги ташкил этилади. Миллий архив фонди ҳужжатлари босқичма-босқич рақамлаштирилади ва суғурта нусхалари яратилади.

Депутатлар сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди 

Марказий сайлов комиссияси 22 декабрни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни этиб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланди.

Агросекторни ривожлантириш учун ердан фойдаланиш соҳаси ислоҳ қилиниши керак — қишлоқ хўжалиги вазири 

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси лойиҳасининг энг муҳим йўналишлари — экин ерларини аукцион орқали бериш, пахта ва буғдойга давлат буюртмасини бекор қилиш ва бошқалар тўғрисида маълумот берди.

Санкт-Петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринишда гумон қилинганлар ушланди 

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришга уринишда гумонланаётган икки эркак қўлга олинди.