Мақолалар

29 июн 2021, 14:32

«Мен ватанимга кераклигимни ҳис қилдим». Президент «Ёшлар дафтари» орқали ўз ишини бошлаган қизга хонадон совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Ёшлар дафтари» орқали кредит олиб, ўз ишини бошлаган қизга мактуб йўллади. Давлат раҳбари мактубида Азиза ва унинг онасига 3 хонали уй берилишини маълум қилди.

28 июн 2021, 10:27 1

Ўзбекистондаги ЙТҲларда кўпинча пиёдалар жабр кўради. Вазиятни қандай ўнглаш мумкин?

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг аксариятида пиёдалар жабр кўрмоқда. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳодисалар сонини қандай камайтириш мумкин? Бу ҳақда батафсил Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассислар жамоасининг «Газета.uz»га берган интервьюсида.

20 июн 2021, 12:48

Назорат ва мувозанатсиз тестлар

Миллий тест тизими топшириқларининг тарқалиб кетиши ҳафтанинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Тестларнинг ва талабаларни танлашнинг сифатини ва маълумотларнинг ишончли сақланишини таъминлаш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун тест материалларини ишлаб чиқиш, тест жараёнларини ўтказиш ва сифатни назорат қилиш вазифалари бир-биридан ажратилиши лозим. Ҳозир бу учта вазифани бир ташкилот — ДТМ бажаради, бу эса назорат ва мувозанат тизимини издан чиқаради. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов шу ҳақда ёзади.

19 июн 2021, 19:59

ЎФА терма жамоа мағлубиятини алоҳида кўриб чиқиб, ҳисобот беради

ЎФА конгрессида Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабаблари муҳокама қилинди. ЎФА раҳбарияти терма жамоа мағлубиятини алоҳида кўриб чиқиб, ҳисобот беришини маълум қилди.

19 июн 2021, 09:58 1

«Бу ўтмиш ҳақидаги роман Қодирийнинг бугунини келажакка огоҳлантириш сифатида тасвирлайди» — Марк Риз «Ўткан кунлар» ҳақида

Америкалик тадқиқотчи Марк Риз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилиш учун 15 йил умрини сарфлади. У «Газета.uz»га берган интервьюсида таржимадаги қийинчиликлар, нима учун асар шунчаки муҳаббат ҳикояси эмас, аввало ислоҳотлар ҳояси ҳақида эканлиги ва қандай қилиб Қодирий асар орқали муҳим ижтимоий муаммоларни олиб чиққанлиги ҳақида сўз юритди. У шунингдек жадидлар ва уларнинг ғоялари бугун қанчалик ҳаётга тадбиқ этилганлиги ҳақида фикр билдирди.

18 июн 2021, 17:16

Кондиционер остида доимий ўтириш қандай касалликларга олиб келади?

Ёз иссиғида кондиционер остида жон сақлайдиганлар ўз саломатликларига эътибор беришлари лозим. Кондиционердан қандай тўғри фойдаланиш кераклиги ва доимий равишда унинг остида ўтириш қайси касалликларга олиб келиши ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев маълумот берди.

16 июн 2021, 12:09

Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади

Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд сўмдан ажратилади. Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Харажатлар ҳақида батафсил.

16 июн 2021, 09:28 1

«Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди» — Twitter фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Вадим Абрамов шогирдлари саралаш ўйинларининг 2-босқичида қолиб кетишди. «Газета.uz» Twitter фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.

15 июн 2021, 17:20

Тошкент метросининг чалкаш кўрсаткичлари

2020 йилда Тошкент метрополитенининг ер усти Ҳалқа йўли ва Сергели йўналиши ишга туширилди, Юнусобод йўналишига яна иккита бекат қўшилди. Тошкент метросининг янги ва эски бекатларидаги йўл кўрсаткичларидаги ноаниқликлар, у ердаги ташкилотчилик, бекат ва унинг ташқарисидаги навигация — Оғабек Самисов ва Евгений Сорочин репортажида.

15 июн 2021, 13:25

Спорт — иккинчи имконият

Шахноза Мирзаева 10 ёшида автоҳалокатга учраб, оёғининг бир қисмидан ажралди. Бахтсиз ҳодисага қарамасадн, у спортни танлади ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

12 июн 2021, 15:32

Тошкент тарихи хариталарда: эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрданинг аниқ жойлашган ўрни

Тошкент эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрда бугунги кунда қаерда жойлашган бўлар эди? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари Камолиддин Файзуллаев батафсил сўзлаб беради. Пойтахтнинг қадимий хариталари ва юқорида санаб ўтилган объектларнинг бугунги кундаги жой ҳолатига нисбатан жойлашиши билан Тошкент ҳокимлиги томонидан ишга туширилган интерактив платформада танишиш мумкин.

11 июн 2021, 17:58

Евро-2020: ўйинлар тақвими, турнир формати, мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар ҳақида

11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. «Газета.uz» ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот беради.

8 июн 2021, 14:45 2

Энг қадимий жонзотлардан бири — Амударё катта куракбуруни бутунлай қирилиб кетиш арафасида

Амударё катта сохта куракбуруни ҳозиргача сақланиб қолган жонзотлар ичида энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Ушбу балиқ тури халқаро «Қизил китоб»га «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур» мақоми билан киритилган. Бироқ, гидробиолог Бахтиёр Шералиевнинг таъкидлашича, дунёда фақатгина Амударё сувларида учрайдиган ушбу балиқ маҳаллий аҳоли томонидан овланмоқда ва Экология қўмитаси ушбу балиқ турини сақлаб қолиш учун етарлича эътибор қаратмаяпти.

8 июн 2021, 14:07

«Улар ҳамма нарсани қадрсизлантиришди». Тошкент аҳолиси — пойтахтдаги «шафқатсиз» ободонлаштириш тўғрисида

Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.

7 июн 2021, 16:03 1

Чекишни ташлаш учун 100 дан ортиқ сабаблар

Чекишдан воз кечиш қийин бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чекишни ташлашнинг 100 дан ортиқ сабабларини келтирди.

6 июн 2021, 13:47

«Ҳали қишда бизни нима кутяпти экан?» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда электр ва сув ўчаётгани ҳақида

Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.

3 июн 2021, 11:23

«Эшикни очсам давлат раҳбари кириб келди». Президент Сурхондарёда «Зулфиячи» қизнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Президент хонадонлардан бирида «Зулфия» мукофоти совриндори ва унинг онаси билан суҳбатда бўлиб, ундан ғурурланишини таъкидлади.

2 июн 2021, 13:30

«Билиб-билмай, хоҳламай ва кейинчалик чексиз муҳаббат билан дирижерликка кириб келганман» — Камолиддин Уринбаев

Ўзбекистон давлат симфоник оркестри дирижери ва бадиий раҳбари Камолиддин Уринбаев «Газета.uz»га берган интервьюсининг иккинчи қисмида дирижерликка қандай кириб келганлиги, иқтидорсиз кишининг бўлмаслиги ва мусиқа соҳасини ривожлантиришга ким ҳисса қўшиши кераклиги ҳақида гапирди.

31 май 2021, 17:06

«Шўртан» ва «Янгиер» клубларининг айрим футболчилари келишилган ўйинларда қатнашганлиги учун жазоланди

Футбол бўйича Про лигада иштирок этувчи «Янгиер» ҳамда «Шўртан» футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнайдиганларга ёрдам берганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача футболдан четлатилди. Клубларнинг айнан қайси футболчилари жазолангани ҳақида хабар берилмаган. ЎФA юристи «Газета.uz»га ушбу маълумотларни ошкор қилиш фақатгина Этика қўмитасининг ваколати доирасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил Оғабек Самисов мақоласида.

29 май 2021, 11:41

«Манчестер Сити» — «Челси». Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью

29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг