Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Дмитрий Богданов космосга юк етказиб берувчи ExoLaunch компаниясига асос солган. 2020 йилда ExoLaunch Илон Маскнинг Space X компанияси ҳамкорига айланди. Келгусида ExoLaunch Марс ва Ойни колонизация қилиш лойиҳаларига ёрдам беришни режалаштирмоқда. Компания 500 миллион доллардан 2 миллиард долларгача баҳоланмоқда.
«Толибон» назоратига ўтган Афғонистон иқтисодиётининг ҳажми 20 млрд АҚШ долларига тенг. Ноқонуний афюн савдоси афғон иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мамлакат ЯИМининг тахминан 30% қисми, давлат харажатларининг 75% қисми халқаро грантлар ҳисобига молиялаштирилади.
Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.
Вакциналар ДНКга таъсир қиладими? Эмлаш инсон геномига таъсир кўрсата оладими? Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
Илмий-педагогик ишларни баҳолашнинг ҳозирги тизими «ботқоқлик»ни рағбатлантиради ва олимлар ҳамда ўқитувчиларни юқори илмий натижаларга эришишга руҳлантирмай, «боши берк кўча»га келиб қолган, деб ҳисоблайди файласуф ва антрополог Валерий Хан. Ўқитувчилар ва университетларнинг амалдаги рейтинглари нима учун мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида муаллифнинг мақоласида ўқинг.
Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида 1hls иловаси ишга туширилган эди. Уни мобил телефонига юклаб, кунлик қадамларни ҳисоблаш ва улар учун электрон ҳамёнга пул тўплаш мумкин. Иловани юклаб олиш ва ундаги пулни банк картасига қандай ўтказиш — «Газета.uz» қўлланмасида.
Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда кредитлар энди фақат сўмда берилиши, микромолия ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва тадбиркорликка оид тартибларни соддалаштириш йўналишларида қатор янгиликлар эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу учрашувда таъкидланган барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
2009 йилнинг охиридан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида назоратсиз равишда асрий дарахтлар кесиб ташланмоқда. Биз мактаб парталарида эшитганимиз буюк аждодларимизнинг меросидан ибрат олмасдан, ўз қўлларимиз билан ватанимизни саҳрога айлантирмоқдамиз. Тарихчи Таир Гюл Темурийзодалар ўз империяларини кўкаламзорлаштиришга қандай эътибор қаратганлари, Ўрта Осиё боғчилик санъатининг дунёга таъсири ҳамда нима сабабдан ота-боболаримизнинг яшил анъаналарини давом эттиришимиз лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.
Браун университети АҚШнинг Афғонистондаги урушга сарфлаган харажатларини 2,26 трлн долларга баҳолади. Бу урушнинг ҳар бир куни учун ўртача 300 миллион доллар дегани. АҚШ ушбу урушдаги харажатларнинг асосий қисмини қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган. 2050 йилга бориб ушбу қарзлар фоизлари қиймати 6,5 трлн долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистондаги уруш давомида 174 минг нафар атрофида қурбонлар бўлгани маълум қилинди.
Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.
Хитой-ўзбек вакцинаси каби рекомбинант вакциналар қанчалик самарали? Коронавирусга қарши вакциналар қанчалик яхши ўрганилган? Нима учун Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб ZF2001 вакцинасидан оммавий фойдаланишни жорий қилди? «Газета.uz»нинг бу ва бошқа саволларига биотехнолог, молекуляр генетик, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаганидан сўнг, аҳоли орасида жуда катта ваҳима бошланган. Мамлакат фуқароларидан бири, Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли университет талабаси, болаларга инглиз тилидан дарс бериб келган қиз, «афғон аёлларининг қўзидаги қўрқув» ва эндиликда уларнинг ҳаёти қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш учун кўзи ожиз ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо педагогик фаолиятни амалга оширишлари учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратилганми? Aбдулло Aбдухалилов ва Дилмурод Юсупов ўз тажрибалари ва педагогик фаолиятдаги инклюзиянинг муваффақиятли мисоллари асосида ушбу муаммони ўрганишди.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Японияда таҳсил олаётган магистрант Камилла Еникеева. Биз ундан нега Японияда ўқишни танлаганлиги, Япония олийгоҳларида таҳсил олишнинг афзалликлари, университетнинг иш топишдаги ўрни, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, иқтисодий қолоқлик ва имкониятлар тенгсизлиги келажакда Ўзбекистон тинчлиги учун хавф туғдириши мумкин. «Бизнинг иқтисодий даражамизда биздек тинч мамлакатлар деярли йўқ, бизнинг даромадларимиз анча „хавфли“ чегарада», — дейди у. Шунингдек, у афғонистонлик юқори малакали кадрларни Ўзбекистонга олиб келиб, бошпана бериш имкониятини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилди.
Икки йил олдин йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоларни юклаш учун сайт ишга туширилди. У йўлдаги қоидабузарликларга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак эди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ДЙҲХХ инспекторлари яққол қоидабузарликни рад этишлари, енгилроқ жазо тайинлашлари ёки уни умуман «пайқамасликлари» ҳам мумкин.
Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириш керак? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров ушбу саволларга жавоб берди.
Якшанба куни «Толибон» Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганлигини эълон қилди. Халқаро муносабатлар соҳаси бўйича мутахассис Юрий Саруханян Афғонистонда ҳокимият ўзгариши Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш мумкин? Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак? Қайси давлатлар Ўзбекистон ССВ томонидан берилган сертификатларни тан олган? Ўқувчилар сўровлари асосида «Газета.uz» ушбу ва бошқа саволларга жавоб олди.
Йирик компаниялар, корпорациялар асосчилари ва умуман катта миқдордаги пулларга эгалик қиладиган шахслар одамларнинг эътиборида бўлиши табиий ҳол. Шунингдек, дунё миллионер ва миллиардерлари орасида омма эътиборидан четга чиқиш ва бутунлай йўқолиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Google, Alibaba, Africrypt ва Quadriga асосчиларининг ғойиб бўлиши ва бунинг тахминий сабаблари ҳақида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг