30 май, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Сайлов-2019

6 январ 2020, 14:01

Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди

Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.

4 январ 2020, 15:30

5 январь куни 25 округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади

Эртага Ўзбекистоннинг 25 та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш ўтказилади.

26 декабр 2019, 12:49

МСК кузатувчиларнинг барча тавсияларини ҳисобга олади

Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларнинг хулосалари ва тавсиялари сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришда ҳисобга олинишини маълум қилди. 2020 йил ёзгача МСК бўлиб ўтган сайловлар якунларига бағишланган халқаро анжуман ўтказишни режалаштирмоқда.

25 декабр 2019, 16:52

25 та округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади

Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги учта округда баённомаларда арифметик хатоларга йўл қўйилгани аниқланди. Такрорий сайловлар аввал хабар қилинганидек 22 та эмас, балки 25 та сайлов округида бўлиб ўтади.

24 декабр 2019, 22:01

Бош прокуратура сайлов билан боғлиқ шикоят ва эътирозлар натижалари бўйича баёнот берди

Бош прокуратура томонидан сайлов жараёнида аниқланган бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

24 декабр 2019, 21:02

ДИИҲБ сайловлардаги қонунбузарликларни тилга олиб ўтди

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета сайлов участкаларида жиддий қонунбузарликлар содир бўлганини маълум қилди.

24 декабр 2019, 19:57

ЕХҲТ: «Сайловлар ҳукуматнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларга нисбатан ҳурмати ошиб бораётганини кўрсатди»

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистон Республикаси парламент сайловларининг кузатувлари натижалари тўғрисидаги дастлабки ҳисоботи эълон қилинди.

23 декабр 2019, 20:22

«Миллий тикланиш» етакчиси иккинчи даврага қолди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров депутатликка сайланиш учун етарли овоз тўплай олмади. У овоз беришнинг иккинчи босқичида иштирок этади.

23 декабр 2019, 14:45

Сайловлар қонунбузарликларсиз ўтмади

Депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов кунида қонунбузарликлар, жумладан сохта баённомалар ва кузатувчилар фаолиятига тўсқинликлар ҳақида хабар қилди. МСК ва Бош прокуратура ушбу хабарларни ўрганмоқда.

23 декабр 2019, 14:30

ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди

Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, яна Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди.

22 декабр 2019, 22:01

Сайловда 71,1 фоиз сайловчи овоз берди

МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловида 71,1 фоиз сайловчи овоз берди.

22 декабр 2019, 18:19

Сайлов кампанияси вақтида прокуратурага 65 та мурожаат келиб тушди

Сайлов кампанияси вақтида Бош прокуратура томонидан шакллантирилган штабга сайловлар билан боғлиқ 65 та мурожаат келиб тушди.

22 декабр 2019, 13:57

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 162- сайлов участкасида сайловда овоз бериб, фуқаролар, хорижлик кузатувчилар ва ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг фоторепортажи.

12 декабр 2019, 10:14

Муддатидан олдин овоз бериш 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади

Депутатлар сайловида муддатидан олдин овоз бериш Ўзбекистон ва чет элдаги сайлов участкаларида 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

25 ноябр 2019, 12:36

Хориждаги сайлов участкалари рўйхати эълон қилинди

ТИВ Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхати ва манзилларини эълон қилди.