Сайлов-2021

29 май 2021, 12:31

Сенаторлар Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади

Сенатнинг 15 ялпи мажлисида Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, эндиликда сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи кўрсатилмаслиги, қолаверса, фуқаролар овоз беришда нафақат паспорт, балки ID-карталар орқали ҳам ўз шахсини тасдиқлаши мумкин.

24 май 2021, 17:16

«Навбат Ўзбекистонга». Президент сайлови олдидан ЕХҲТнинг махсус миссияси Тошкентга келди

Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.

4 май 2021, 14:42

Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.

3 май 2021, 13:48

Яқин кунларда Ўзбекистонга ДИИҲБнинг сайлов бўйича дастлабки миссияси келади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.

19 апрель 2021, 12:45

«Сайловлар бўйича бизга холисона баҳо керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва Парламент ассамблеяси тўлақонли миссиясини октябрда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга таклиф қилди.

14 апрель 2021, 13:47

МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Дастур пандемияни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий маданият ва сайловчилар фаоллигини ошириш, АКТни сайлов жараёнига жорий этиш ва сайловга тайёргарлик вазифаларини белгилайди.

4 март 2021, 12:25

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.

9 феврал 2021, 11:08

Президент сайловлари октябрда ўтказилади

Президент Конституцияга сайловлар санаси билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.

29 январ 2021, 16:55

Депутатлар сайлов кунини кўчиришга оид қонунни қабул қилди, ҳужжат Сенатга юборилади

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишга оид қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилади. Агар Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

25 январ 2021, 23:57

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчиришга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

29 декабр 2020, 14:05

«Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг