Сайлов-2021

27 сентябрь 2021, 18:01 3

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.

27 сентябрь 2021, 17:16

«Адолат — ҳаётимиз бош мезони». Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдухалимов эркин жамият ва адолатли давлат қурилиши, ЯИМнинг адолатли тақсимланиши, иқтисодиётда рақобатнинг кучайиши, жазони ижро этиш муассасаларини адлия органларига топшириш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, барча қишлоқларни газ ва энергия билан таъминлаш масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.

27 сентябрь 2021, 14:36 3

«Инсон қадри учун» — Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури

ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2027 йилгача мамлакатда камбағалликни камида 2 бараварга камайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат бошқарувини такомиллаштиришни назарда тутувчи беш йиллик Янги Ўзбекистон стратегиясини эълон қилди.

27 сентябрь 2021, 14:19 3

Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади — Шавкат Мирзиёев

«Демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

26 сентябрь 2021, 10:50

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.

24 сентябрь 2021, 17:34

Номзодлар мактаб ўқувчиларига бепул овқат беришни ваъда қилмоқдалар. Бу бюджетдан қанча харажатни талаб этади?

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги сайловолди ташвиқоти чиқишларида ушбу ҳудудлардаги бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга ваъда берди. Бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушта ХДП номзоди Мақсуда Варисова томонидан ҳам таклиф этилган. «Газета.uz» ушбу ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетининг тахминий харажатларини ҳисоблаб чиқди ва бу фикрга қарши бўлган иқтисодчиларнинг фикрини келтиради.

24 сентябрь 2021, 15:30

Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловда ўзига битта Шавкат Мирзиёевни рақиб сифатида кўришини маълум қилди.

24 сентябрь 2021, 14:11

Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тайёрладик — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш энг устувор вазифа эканлигини айтди. У Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди. Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиги айтилди.

23 сентябрь 2021, 21:08

«Бу сайловолди ташвиқоти эмас» — МСК Шерзод Асадовнинг MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкаси ҳақида

ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида президент матбуот котиби Шерзод Асадов MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкада бўлган суратлари эълон қилинди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг таъкидлашича, қонунчиликда нима кийиш белгиланмаган ва бу бўйича эътироз билдириш ноўрин. МСК доимий аъзоси Худоёр Маматов футболка «ташвиқот материали» саналмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, МСК раиси ўринбосари амалдаги президентлик билан номзодлик ўртасидаги чегара ҳеч қайси давлатда аниқ белгиланмаганлигини қайд этди.

23 сентябрь 2021, 16:50

«Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради» — «Миллий тикланиш» номзоди Алишер Қодировнинг сайловолди дастури

«Миллий тикланиш» демократик партияси номзоди Алишер Қодиров ўз сайловолди дастурини эълон қилди. Президентликка номзод боғчаларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши, олий таълим давлат тасарруфидан чиқарилиши, монополияларни тугатиш, ислом молиялаштириш тизимини жорий қилиш ва Алимент фондини ташкил қилиш сингари таклифларни илгари сурди. Номзоднинг тўлиқ дастури.

23 сентябрь 2021, 13:48

«Қинғирликнинг ҳиди келяпти» — Экопартия раҳбари дарахтларнинг яширинча кесилиши ҳақида

Экопартия раҳбари ва президентликка номзод Нарзулло Обломуродов турли хил баҳоналар билан ва аҳолини огоҳлантирмасдан дарахтларнинг кесилаётганлигини танқид қилди. У дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишга чақирди. 17 сентябрь куни Сирдарёда «саломатлик йўлакчалари»ни қуриш учун 13 та дарахт қўпорилган эди.

23 сентябрь 2021, 11:30

ХДП депутати Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди

Халқ демократик партияси депутати Раъно Турдибоева ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди. ХДП ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Раъно Турдибоева 3 ой аввал партия аъзолигидан чиққан.

23 сентябрь 2021, 10:51

Сўров иштирокчиларининг деярли ярми президентликка номзодлар теледебат қилишларини ёқламоқда — «Ижтимоий фикр»

«Ижтимоий фикр» марказининг президентлик сайлови бўйича сўрови фуқаролар сайловолди дастурлари билан тўлиқ танишишга ҳали улгурмаганини кўрсатди. Респондентларнинг деярли ярми номзодлар орасидаги очиқ теледебатларни дастурлар ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли деб аташди.

22 сентябрь 2021, 17:16 1

Президентликка номзодлар мактабларда бепул овқатланишни таклиф қилишди

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмда ҳам 1−4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилишини маълум қилди. ХДПнинг президентликка номзоди Мақсуда Ворисова бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушталар ташкил этилиши ҳақида айтди.

21 сентябрь 2021, 17:47

«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Партия раҳбари ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.

21 сентябрь 2021, 15:51 1

Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилишини таъкидлади. Ушбу маблағлар давлат бюджети, халқаро молия ташкилотлари ва банк кредитлари ҳисобидан ажратилади.

21 сентябрь 2021, 15:49

Келгуси йилда Қорақалпоғистонда 1−4 синф ўқувчилари учун бепул тушлик берилади — президент

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда келгуси йилдан бошлаб 1−4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини таъкидлади.

21 сентябрь 2021, 14:58 1

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда келгуси 5 йилда иш ўринлари қандай яратилиши бўйича маълумот берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилишини маълум қилди. Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.

21 сентябрь 2021, 11:14 1

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

20 сентябрь 2021, 10:21

«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади

Душанба куни президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси бошланди. «Миллий тикланиш» партияси ташвиқот ишларига старт бериб, баннер ва видероликни эълон қилди. Алишер Қодировнинг фамилияси тўлиқ кўринмаганлиги сабабли, баннерда жумлани қуйидагича ўқиш мумкин: «Алишер Қодир».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг