7 август, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

15 март 2018, 17:37

Электр энергияси тарифлари 12 фоизга оширилади

1 апрелдан «Ўзбекэнерго» электр энергияси тарифларини қарийб 12 фоизга оширади.

15 март 2018, 15:26

Январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 4 млрд долларни ташкил этди

Январь-февраль ойларида экспорт тузилмасида хизматлар, импорт тузилмасида эса машиналар ва ускуналар улуши кўпроқни ташкил этди, ташқи савдо айланмаси қарийб 4 млрд долларга етди.

15 март 2018, 13:08

Тошкентда квартиралар нархи 3 фоизга кўтарилди

Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар февралда 3 фоизга қимматлашди.

13 март 2018, 20:35

Варшавада Польша-Ўзбекистон ССП очилди

Варшавада Польша ва Ўзбекистон тадбиркорлари учун ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашувчи польяк-ўзбек савдо-саноат палатаси очилди.

12 март 2018, 18:00

«Туронбанк» «Ориёнбанк» банки билан ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолади

«Туронбанк» ва «Ориёнбанк» Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилган меморандумни имзолади.

12 март 2018, 12:32

«Абу Сахий» қайта ташкил этилганидан сўнг бюджетга тушумлар ҳажми ошди

Собиқ «Абу Сахий» бозори қайта ташкил этилганидан кейинги уч ой давомида нархлар арзонлашиб, бюджетга тушумлар ҳажми ортди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали.

10 март 2018, 12:22

Hi-Tech City бунёд этиладиган жой маълум бўлди

1,4 млрд долларга баҳоланаётган Hi-Tech City — Тошкентнинг «юқори технологияли тумани» Ўзэкспомарказ ва Халқаро бизнес маркази жойлашган ҳудудни ўз ичига олади.

9 март 2018, 17:23

Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

Ёрқин Турсунов Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

9 март 2018, 15:31

Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга оширмоқчи

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 240 млн доллардан 500 млнга етказиш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

7 март 2018, 17:42

Автомобиль транспортини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги пойтахт ва вилоятлардаги шаҳар йўловчи транспортини бошқариш департаментларини ўз таркибига қўшиб олади.

5 март 2018, 22:14

Дизель ёнилғиси ўртача 12 фоизга қимматлашди

1 мартдан дизель ёнилғиси учун чакана нархлар ўртача 12 фоизга қимматлашди.

5 март 2018, 13:27

Инновацион фаолият тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

Ўзбекистонда «Инновацион фаолият тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

2 март 2018, 15:54

Ўзбекистон ва Украина ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклашни режалаштирмоқда

11 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Украина куз ойларида ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклашни режалаштирмоқда.

2 март 2018, 14:38

Йўлларни таъмирлаш учун янги техникалар харид қилинди

Мамлакатдаги йўл-қурилиш корхоналари учун 100 дан зиёд техникалар харид қилинди. Яқин ойларда яна 100 донадан ортиқроқ машина етказиб берилади.

1 март 2018, 12:31

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўзга чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» 18−22 март кунларига мамлакат ичидаги қатновларга чегирмалар эълон қилди.

1 март 2018, 12:21

Йил охиригача 1000 дан зиёд янги банкоматлар ўрнатилади

Йил охиригача Ўзбекистон бўйлаб нақд сўм ва доллар олиш учун 1000 дан зиёд банкоматлар ўрнатилади.

1 март 2018, 11:43

«Ўзагроэкспорт» гилос ҳосилини тўлиқ сотиб олишга тайёр

Боғ эгалари гилос ҳосилини тўлиқ ҳолатда «Ўзагроэкспорт» компаниясига сотишлари мумкин.

28 феврал 2018, 20:58

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз лоукастерини яратади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз лоукастерини яратади. Шўъба компанияси жорий йилдан иш бошлади.

28 феврал 2018, 12:38

МАК ички қатновларга байрам чегирмаларини эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами кунлари (18−22 март) ички қатновларга 30−50 фоиз чегирма эълон қилди.

27 феврал 2018, 11:26

Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди

Марказий банк тизимида Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.