5 август, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

23 апрель 2018, 22:08

Ўзбекистонга Каспийдаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш таклиф қилинди

Туркманистон президенти Ўзбекистонга Каспий қирғоғидаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди.

23 апрель 2018, 20:35

Ўзбекистон ТАПҲ лойиҳасида иштирок этади

Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон трансмиллий газ қувури лойиҳасига қўшилади.

21 апрель 2018, 18:25

Тошкентда квартиралар нархи март ойида ўсишда давом этди

Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар мартда 3 фоизга қимматлашди.

20 апрель 2018, 16:43

33 млрд сўмлик бюджет интизоми бузилиши ҳолатлари аниқланди

Давлат молиявий назорат бошқармаси биринчи чоракда 5,1 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани ва ўғирлангани, 24,8 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар қилинганини аниқлади.

20 апрель 2018, 16:16

Президент «Навоийазот» АЖнинг йирик лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасида амалга оширилаётган умумий қиймати 1,7 млрд долларлик йирик лойиҳалар билан танишди.

19 апрель 2018, 17:48

Судланганлик ишга жойлашишда рад этилишга сабаб бўлмаслиги керак

Меҳнат кодекси судланган шахсларни ишга қабул қилишни рад этишни тақиқловчи меъёр билан тўлдирилди.

19 апрель 2018, 15:35

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушди

Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

17 апрель 2018, 13:42

Ўзбекистон ва Эрон божхона имтиёзларини жорий этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Эрон бир қатор товарларга нисбатан имтиёзли божхона режими тўғрисидаги келишувни имзолашни режалаштирмоқда.

17 апрель 2018, 13:02

Январь-мартда аҳолининг умумий даромади 43,2 трлн сўмни ташкил этди

Январь-мартда аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн сўмни ташкил этди.

16 апрель 2018, 16:07

Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқчи

Япониянинг Kawasaki Heavy Industries компанияси Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуриши мумкин.

16 апрель 2018, 12:00

Биринчи чоракда ЯИМ ҳажми 64,9 трлн сўмни ташкил этди

Январь-мартда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди.

13 апрель 2018, 21:16

Илҳом Норқулов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди

Илҳом Норқулов Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

13 апрель 2018, 16:09

ЯТТлар такси сифатида ишлашига изоҳ берилди

Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга ЯТТ шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласида изоҳ берди.

13 апрель 2018, 15:16

Божхона хизмати ислоҳ қилинади

Президент давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

13 апрель 2018, 14:00

«Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

12 апрель 2018, 22:18

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 7,9 млрд долларни ташкил этди

Ўзбекистон экспортида хизматлар, импорт тузилмасида эса машина ва ускуналар етакчилик қилмоқда. Мамлакат ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида қарийб 8 млрд долларни ташкил этди.

12 апрель 2018, 10:13

Январь-мартда ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 млн сўмни ташкил этди

Январь-мартда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 20,1 фоизга ўсиб, 1,5 млн сўмдан зиёдроқни ташкил этди.

11 апрель 2018, 20:50

Тошкентда квартираларнинг кадастр паспортлари жорий этилади

Тошкентда кадастр йиғмажилди ва квартирага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ўрнига кадастр паспорти жорий этилади.

11 апрель 2018, 20:38

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиблари қисқартирилади ва соддалаштирилади

Президент тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

11 апрель 2018, 18:41

«Кварц» Ўзбекистонда илк бор IPO ўтказди

«Кварц» компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб IPO ўтказди. Жойлаштирилган акциялар ҳажми 2,475 миллионтани ташкил этди.