Иқтисодиёт

8 март 2021, 12:40

COVID-19, аёллар ва пандемиядан кейин Ўзбекистоннинг тикланишида уларнинг ўрни

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар ва эркаклар орасидаги тенглик пандемия тугаганидан кейин иқтисодиётни тезлик билан тиклаш ҳамда кучли ва фаровон жамият қуриш учун асосий омилдир, деб ёзишади Жаҳон банкининг экспертлари Одри Сакс ва Уильям Зейтц ўз мақолаларида.

6 март 2021, 18:26

UzAuto Motors ходимларнинг иш ҳаққидан норозилиги бўйича муносабат билдирди

UzAuto Motors Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар. Компания иш ҳақи бўйича қарздорлик йўқлигини таъкидлаб, ходимларнинг иш ҳақидан кредит тўловлари ушлаб қолинганлигини ва суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилганини маълум қилди.

5 март 2021, 16:47

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 490 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.

5 март 2021, 12:43

ОПЕК+ қароридан сўнг нефть 67 долларгача қимматлади

ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни апрель ойигача чўзишини маълум қилгач, нефт нархи баррель учун 67 долларгача кўтарилди.

5 март 2021, 12:00

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.

5 март 2021, 11:26

Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига кундалик рейслар йўлга қўйилишини маълум қилди.

4 март 2021, 15:09

Бухорода муҳтож оилаларга бизнес учун 1000 та контейнер ажратилади

Бухорода ёрдамга муҳтож оилалар учун 1000 та контейнер ажратилади, уларни бизнес объекти сифатида ишлатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади. Модулли блоклар 24 млн сўмга баҳоланмоқда, уларни имтиёзли кредит асосида сотиб олиш мумкин. Бундан аввал, президентга бундай контейнерлардан қандай фойдаланилаётганининг намуналари кўрсатилган эди.

4 март 2021, 10:53

«Ташморе» да дам олиш маскани барпо этилади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган, халқ тилида «Ташморе», яъни «Тошкент денгизи» деб аталувчи Туябўғиз сувомборида дам олиш маскани бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичида хитойлик инвестор томонидан 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

3 март 2021, 22:47

«Давлат божини тўлаш ёки тўламаслигимизни ҳозир айта олмайман» — «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари

«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси иномарка хориж автомобиллари импорти вақтида божхона божи тўлаш ёки тўламаслигини айта олмади. Бироқ, компания «мавжуд қонун доирасида фаолият олиб боришини» таъкидлади. UzAuto Motors раҳбари Рустам Ражабов СТ-1 сертификатига эга бўлган Lada, Hyundai ва бошқа автомобилларни Россиядан импорт қилувчилар билан тенг шартларда фаолият юритмоқда.

3 март 2021, 17:33 1

Қиммат Equinox ҳисобига арзон Spark va Nexia сотувидаги йўқотишлар қопланади — «Ўзавтосаноат»

Қимматбаҳо — Equinox, Malibu ва Tahoe — автомобилларидан тушган даромад арзон — Spark ва Nexia моделларидан тушган зарарни қоплайди, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари. Унинг айтишича, ўтган йили компания арзон машиналардан 550 млрд сўм йўқотган.

3 март 2021, 16:36

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 487 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

3 март 2021, 12:58

2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли даромади кескин камайган

70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.

3 март 2021, 11:34

UzAuto Motors транспорт воситаларининг етказиб бериш муддати кўчирилади

UzAuto Motors ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини етказиб беришни кейинга қолдиришни режалаштирмоқда. Бунинг сабаби яримўтказгичларнинг глобал танқислиги, етказиб беришдаги узилишлар туфайли дунёдаги бир қанча заводларнинг ёпилиши дейилмоқда.

2 март 2021, 17:13

«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда

«Chevrolet Onix» машинасининг Ўзбекистондаги нархи 9−12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ушбу модель 2022 йилнинг 4 чорак якунида локализация қилинади.

2 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 17 сўмга арзонлади ва жами 10 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

1 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 517 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

1 март 2021, 16:04

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади

«Евроцемент» Россия холдинги «Охангаронцемент»ни сотишни режалаштирган. Келишувнинг умумий миқдори 429 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.

1 март 2021, 12:06

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади

1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

27 феврал 2021, 16:42

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди

Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.

26 феврал 2021, 18:46

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар санаб ўтилди

Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таъкидлашича, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар — қулай инвестиция муҳитининг йўқлиги, хусусий мулк ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш соҳасининг номукаммаллиги бўлиб турибди. Амалдаги инвестиция тенденцияларининг шундай давом этиши иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни секинлаштириши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг