Иқтисодиёт

20 ноябр 2020, 14:39

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқлигича қолмоқда — Содиқ Сафоев

Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.

20 ноябр 2020, 09:33

Ўзбекистон илк маротаба сўмда суверен облигациялар жойлаштирди

Молия вазири Тимур Ишметов Лондон фонд биржасида Ўзбекистон томонидан миллий валютада 2 трлн сўм ҳажмидаги суверен облигациялар жойлаштирилганлигини эълон қилди. Вазирликнинг тушунтиришига кўра, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтириши, ҳамда келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

19 ноябр 2020, 19:15

Қозоғистондан автомобилларни импорт қилиш 19 баробарга ошди

2020 йил январдан бери Ўзбекистон Қозоғистондан 67 млн долларлик миқдорда 3,1 минг дона автомобиль сотиб олди ва энг йирик импортчига айланди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 1872%га кўпроқ.

19 ноябр 2020, 16:53

Тошкентда электробус синовдан ўтказилади

SamAuto компанияси 2021−2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Хитойлик BYD компаниясининг электробуси — пол қисми паст бўлган, зинапоялар ва подиумсиз — 51-йўналиш бўйлаб синовдан ўтказиш учун «Тошшахартрансхизмат»га топширилди. SamAuto ўз моделини ишлаб чиқиш учун йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганади.

19 ноябр 2020, 16:39

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлашнинг янги тартибини таклиф қилди

Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлаш борасида таклиф қилаётган янги тартибига кўра, субъектлар кичик, ўрта ва йирик корхоналарга ажратилиб, уларнинг ўртача тушум миқдорлари белгилаб қўйилади.

19 ноябр 2020, 11:11

9 ой ичида 2,4 миллон дона автомобил шинаси импорт қилинди

Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион дона шина импорт қилган. Энг кўп шиналар Хитой, Чехия ва Корея Республикаси мамлакатларидан импорт қилинган.

18 ноябр 2020, 12:10

Олтин-валюта захиралари камайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари кетма-кет учинчи ой камайишда давом этмоқда ва умумий 33,3 млрд долларни ташкил этмоқда.

18 ноябр 2020, 10:23

Uzauto Motors 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғимни бюджетга тўламаган — Ҳисоб палатаси

Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.

17 ноябр 2020, 18:43

Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди

Ўзбекистон ташқи бозорда 10 йиллик еврооблигацияларни жойлаштириш режаларини эълон қилди. Облигациялар қиймати ҳозирча маълум қилинмади.

17 ноябр 2020, 16:24

Ўзбекистон Афғонистонда темир йўлини қуриш учун АҚШ маблағларини жалб этади

«Мозори-Шариф — Қобул» темир йўли АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси маблағлари эвазига қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини беради.

17 ноябр 2020, 14:52

UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтирди, аммо компаниянинг соф фойдаси икки баравар камайди

Талабнинг ошиши сабабли UzAuto Motors, Nexia AT, Spark AT ва Damas ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Компаниянинг таъкидлашича, мижозлар транспорт воситасини 1−10 кун ичида олишлари мумкин. Шу билан бирга, учинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқарувчининг соф фойдаси деярли икки марта камайди.

17 ноябр 2020, 10:50

Аҳоли кўпроқ валюта сотиб ола бошлади

Январдан октябргача аҳоли банкларга 3,7 млрд доллар сотди ва 3,3 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўпдир.

16 ноябр 2020, 17:52

«Ўзавтосаноат», Uzbekistan Airways каби компаниялар харидлари очиқланиши мумкин — қонун лойиҳаси

«Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасига мувофиқ, «Ўзавтосаноат», «Олмалиқ КМК», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways каби 24 та йирик корхона ва уларнинг «набира» корхоналари харидлари очиқланиши белгиланмоқда. Улар 2019 йилда қарийб 47,6 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширишган.

16 ноябр 2020, 12:34

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси яна бир бор 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 390 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз қимматлади, евро эса арзонлади.

14 ноябр 2020, 23:02

Тошкент ҳокими 500 млн долларлик евробондларни чиқаришини маълум қилди

Тошкент ҳокимлиги 500 млн долларга евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда, деди ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев. Шу билан бирга, бюджет қонунчилигига кўра, Ўзбекистон шаҳарлари ва вилоятларига ички ва ташқи бозорлар орқали кредитлар жалб қилиш тақиқланган. Тошкентга фақат ички облигацияларни чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқ берилган.

14 ноябр 2020, 14:02

Ўзбекистон миллий бренди жаҳон бўйича 61-ўринни эгаллади

Ўзбекистон «Nation Brands 2020» рейтингида 61-ўринни эгаллади. Бу натижа ўтган йилгидан 9 поғона юқорироқдир. Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44-ўрин), МДҲ давлатлар орасида эса Россияда (14-ўрин).

13 ноябр 2020, 18:19

Навоий аэропорти ишчилари ишдан бўшатилган директорни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда

Навоий халқаро аэропорти ходимлари аввалги директор в.б. Алишер Кличевни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, гарчи унинг қўл остида аэропорт ўз мавқеини яхшилаган ва даромад келтирган бўлса-да, у ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатилган. Uzbekistan Airports бундан олдин Кличев «ишидаги қўпол хатоликлари» ва «ишчиларни ёллашда халқаро меъёрларга риоя қилмаганлиги» учун огоҳлантирилганини айтган эди.

13 ноябр 2020, 11:35

Банкларда доллар 10 430 сўмгача ошди

Кўпгина тижорат банкларида долларни сотиш нархи 10 360 сўмга ва сотиб олиш нархи эса 10 430 сўмга белгиланмоқда.

12 ноябр 2020, 16:42 1

9,6 млн долларлик Тошкент рақамли ситуацион маркази тендерсиз қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли ситуацион марказини қуриш учун 100 млрд сўм сарфланади. Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Power Construction Planet танланди. Ҳукумат лойиҳани танловсиз амалга оширишга рухсат берди.

12 ноябр 2020, 14:18

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг