Баҳодир Эшмуратов «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда болалар омбудсмани институти шакллантирилмоқда. Экспертлар унинг мустақил бўлиши, суриштирув олиб бориш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлигини тавсия қилмоқда.
Telia Ucell компаниясидаги улушини Давлат рақобат қўмитасига 215 млн долларга сотди.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5500 тоннадан зиёд аччиқ қалампир етиштирилди, аммо талабнинг пасайиши ва қайта тайёрлаш тизими йўқлиги сабабли фермерлар фойда кўрмади.
Ravon Россияда гидравлик суюқлик сизиб чиқиш хавфи борлиги учун 5200 дан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда.
Тошкент — Хива йўналиши бўйича пойтахтдан йўлга чиққан электропоезд Урганч — Хива темир йўл йўналиши бўйича «Хива» темир йўл вокзалига йўл олди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Самарқанд шаҳрида 20 та, Ургут ва Самарқанд туманида 5 тадан янги меҳмонхона қурилиши кўзда тутилмоқда.
3 ноябрдан Украинадан келтирилган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тўхтатилган эди. Ўзбекистон украин дори воситалари учун «чегараларни очди».
Ўзбекистонда автоишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар бекор қилингани сабабли Украина ўзбек автомобилларига нисбатан судсидияга қарши текширувни тўхтатди.
АҚШ доллари курси 8300 сўмлик чегарадан ошиб, тарихий максимумни янгилади. Сўм курси июлдан буён тушиб бормоқда.
Эндиликда назорат органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятини текшириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Фарҳод Ибрагимов Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион маркази директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Нодир Деҳқонов тайинланди.
Ўзбекистонда инфляция 2,3 фоиз, йил бошидан буён эса 12 фоизни ташкил этди.
Украина Миллий шакар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганини маълум қилди.
Ўзбекистонда импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган алоҳида турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.
Чехиянинг йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувда Пешкў туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши борасида келишиб олинди.
«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.
«СамАвто» корхонаси Made in Uzbekistan кўргазмасида автобус ва юк машиналарининг янги моделларини тақдим этди.
«Ўзбектелеком» йил бошидан буён халқаро интернет канали ўтказувчанлигини 10 баробарга — 110 дан 1200 Гбит/с га қадар оширди.
Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг