Онлайн-аукционларда 151 та бўш турган давлат мулки объекти 55,3 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан 10,2 млрд сўмга сотилди.
МБ яқин уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг базавий ва қалтис сценарийсини тақдим этди.
Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш бўйича махсус дастур тайёрланмоқда. Ҳозирда банк секторида давлат улуши 86 фоизни ташкил этмоқда.
Президент кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади.
Италиянинг Turboden S.p.A. компанияси Ўзбекистонда йўлдош нефть газлари утилизацияси жараёнида электр токи ишлаб чиқаради.
«Ўзтрансгаз» раиси Шарифжон Турсунов вазифасидан озод қилинди. У мазкур лавозимда олти ойдан камроқ вақт ишлади.
Президент муаммоли кредитлар ҳажми ортиб бораётганини танқид қилиб, банк тизимини ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловлар устидан назорат 1 январдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ўтади.
Эндиликда халқаро савдода техник тўсиқларни бартараф этилади, ҳар йили хорижий мамлакатларнинг миллий эталонлари билан солиштиришлар ўтказиш имкони пайдо бўлади.
Ўзбекистонда «Яндекс Такси» йўловчилари 2019 йилнинг биринчи чорагидан йўл ҳақини Uzcard тўлаш имкониятига эга бўлади.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон Адлия вазирлигига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилашга 10 млн евро миқдорида грант ажратди.
Президант қарорига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайдиган бўлди.
Ўзбекистон Солиқ кодексининг янги таҳрири муҳокама учун эълон қилинди.
Президент қарори билан UMS устав капиталидаги давлат улуши 100 фоиз «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтади.
Ноябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ярим йил ичида илк бор 220 млн долларга ўсиб, 25,71 млрд долларни ташкил этди.
Молия вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар нархларни асоссиз равишда 17 фоизга оширганини маълум қилди. Агарда нархлар туширилмаса, уларга нисбатан чоралар кўрилади.
Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясининг янги тарифлари 77 фоиздан зиёдроққа ошди.
Президент қарорида иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилиниши кўзда тутилган.
Президент қарори билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича уруғчилик кластерлари ташкил этилади.
МТС Ўзбекистонда коррупцияга йўл қўйгани эҳтимоли бўйича АҚШда ўтказилаётган тергов муносабати билан 850 млн доллар захира қилиб қўйди. Аввалроқ Veon $795 млн, Telia эса $965 млн жарима тўлаган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг