15 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

10 июн 2020, 12:27

Импорт қилинган автомобилларнинг нархи қандай ўзгаради — ҳисоб-китоб

Norma.uz экспертлари ҳисоб-китобига кўра, импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи пасайиши кутилмоқда. Бунга, жорий этилаётган утилизация йиғимларига қарамасдан, акциз солиғининг бекор қилиниши таъсир кўрсатади.

9 июн 2020, 17:42

Божхона тартиблари соддалаштирилади

1 ноябрдан божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади. Автомобиль чегара божхона постларида эса хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Шунингдек, божхона ходимларига товарлар ва транспорт воситаларини жойида текширишга рухсат берилди. Президент фармонида божхона тизимидаги кутилаётган асосий ўзгаришлар.

9 июн 2020, 15:04

Мактабларда «Информатика» фани ўқув дастурларига дастурлаш ҳам киритилади

Президент «Информатика» фанига «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига доир йўналишларни киритиш бўйича кўрсатма берди. Барча ҳудудларда IT бўйича камида 100 та ўқув маркази очилиб, уларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

9 июн 2020, 14:33

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.

9 июн 2020, 12:51

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган

Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.

9 июн 2020, 11:20

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари кенгайтирилди — рўйхат

Президент ўзини ўзи банд қилган шахслар, фрилансерлар ва тадбиркорни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорни қабул қилди. Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилади, уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилади ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова ишлаб чиқилади.

8 июн 2020, 18:23

Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди

Солиқ тизими ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш режалаштирилмоқда. Натижада солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёни 5−7 баробаргача енгиллашиб, инсон омили аралашуви 60 фоизга қисқартиради, шунингдек, қоғоз шаклидаги ҳужжат ишлари ҳам кескин камаяди.

8 июн 2020, 16:34

Ўзбекистонда пандемия вақтида ишсизлар сони қарийб 2 млн кишига яқинлашди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.

8 июн 2020, 12:01

Долларнинг расмий курси учинчи ҳафта кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.

6 июн 2020, 03:12

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.

6 июн 2020, 02:56

Президент Фарғона вилоятида ишга туширилган бир қатор янги лойиҳалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.

4 июн 2020, 12:18

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Январь-апрель ойларида 1,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 млн доллар хорижий кредитлар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди. Ушбу даврда Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бўлди.

3 июн 2020, 22:48

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади

Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин, дея таъкидланди президент раислигидаги йиғилишда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

3 июн 2020, 22:35

1 октябргача минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Президент томонидан 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди

3 июн 2020, 21:55

Енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади

1 августдан бошлаб енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади. Ҳозир енгил автомобилларнинг импорти учун 30 фоиз акциз солиғини тўлаш керак (Россия, Украина ва Қозоғистон олиб келинадиган автомобиллар учун 2 фоиз).

3 июн 2020, 17:47

ЮНВТОнинг 66-минтақавий йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкин

Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган «Қайта тикланиш йўли» онлайн конференциясида ЮНВТОнинг бош котиби 2021 йили ташкилотнинг навбатдаги 66-минтақавий комиссия йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

3 июн 2020, 17:44

Давлат божидан тушган маблағларни тўлиқ бюджетга ўтказиш режалаштирилмоқда

Давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар 100 фоиз миқдорда Давлат бюджетига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тегишли қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинди. Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда давлат божининг баъзи турлари бўйича маблағларнинг 85 фоизигача қисми бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилади.

3 июн 2020, 13:29

«Қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга»

Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётини барқарорлаштиришга қодир деб ҳисоблайди. Пандемия сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қандай муаммолар юзага келиши ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ЖБнинг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря хулосалари.

3 июн 2020, 09:37

Бўстонлиқда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бўстонлиқда қорамол харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 июн 2020, 09:05

Самарқанд вилоятида чиқиндиларни қайта ишлайдиган кластер қурилади

Жанубий кореялик сармоядор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этади. Лойиҳа 35 млн долларга баҳоланмоқда.