9 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

28 сентябрь 2018, 19:30

Сенаторлар молия вазирига қишлоқ хўжалигидаги норасмий бандлик тўғрисида сўров юборди

Қишлоқ хўжалигида банд бўлган 2 миллион кишининг тўртдан бир қисмигина расман ишга жойлашган. Шу муносабат билан сенаторлар Молия вазирлиги раҳбарига парламент сўровини юборди.

28 сентябрь 2018, 16:37

Жиззах цемент заводи атрофни ифлослантиргани сабаби маълум қилинди

Жиззах цемент заводи атрофни оҳак ва чанг билан ифлослантириш манбасини бартараф этди.

28 сентябрь 2018, 13:04

Жаҳонгир Ортиқхўжаев элчилар билан учрашди

«Биз янги мегаполис қурамиз, лекин уни ойна ва бетондан иборат қиёфасиз шаҳарга айланишини истамаймиз», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев элчиларга.

27 сентябрь 2018, 14:25

Сирдарёга келган саудиялик тадбиркор 150 миллион долларлик инвестиция киритмоқчи

Саудия Арабистоннинг «Al Hidaya Global Company LTD» компанияси бошқарув кенгаши вакили Салеха Бахвини бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

27 сентябрь 2018, 14:10

Оренбург вилоятида ўзбек маҳсулотлари учун хаб қурилади

Оренбург вилоятида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи-тақсимлаш марказини қуриш режалаштирилмоқда.

27 сентябрь 2018, 13:58

Фуқароларга микроқарз бериш билан боғлиқ қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

«Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик ривожлантирилишига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди.

27 сентябрь 2018, 12:24

Сирдарёда пиёдани ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахс ушланди

Сирдарё туманида 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолганди.

27 сентябрь 2018, 11:27

Пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилди

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

26 сентябрь 2018, 19:02

Божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштириш соддалаштирилади

Божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

26 сентябрь 2018, 18:44

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаради

Ҳиндистоннинг Beta Drugs компанияси Ўзбекистонда онкологик препаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Заводнинг йиллик қуввати 72 миллион таблетка ва капсулани ташкил этади.

26 сентябрь 2018, 12:24

Жамғариб бориладиган пенсиянинг умумий миқдори 2,9 триллион сўмдан ошди

«Халқ банки» филиалларида пенсия таъминоти тизими иштирокчилари сони 11,3 миллионга етиб, улардаги маблағлар миқдори 2,9 триллион сўмдан ошган.

26 сентябрь 2018, 11:36

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун 113,2 млрд сўмни иқтисод қилди

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг давлат бюджетидан 113,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ иқтисод қилинди.

25 сентябрь 2018, 19:16

Пойтахтдаги 606,5 мингдан зиёд объект мол-мулк ва ер солиқларини тўлаб улгурди

Тошкентда мол-мулк ва ер солиғини тўлаши лозим бўлган 629 мингдан ортиқ объектнинг асосий қисми тўловларни амалга оширди, сўнгги муддат — 15 октябрь.

24 сентябрь 2018, 17:14

Операторлар халқаро интернет-каналларига тўғридан-тўғри уланиш имконига эга бўлади

2020 йилгача телеком-операторлар халқаро интернет-каналларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятига эга бўлади.

22 сентябрь 2018, 15:14

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини оширди

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиздан 16 фоизгача оширди.

22 сентябрь 2018, 13:45

Ярим йил давомида пул ўтказмалари ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил этди

Ярим йил давомида Ўзбекистонга юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил этди.

21 сентябрь 2018, 12:07

Андижон вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилди

Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

21 сентябрь 2018, 11:43

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Тадбиркорлик марказлари» ташкил этилади

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида «Тадбиркорлик марказлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

20 сентябрь 2018, 22:42

Президент Ислом тараққиёт банки раҳбарини қабул қилди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги ислоҳотларга ҳар томонлама кўмакни кенгайтиришга тайёр, деди Бандар Ҳажар президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.

20 сентябрь 2018, 21:31

Асакада электрокар ишлаб чиқарилади

Жанубий Корея компанияси Асакада электрокарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.