4 июл, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

29 октябр 2018, 17:08

Тадбиркорлик субъектларига банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат берилди

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

29 октябр 2018, 13:08

Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» раҳбари бўлди

«Ўзбектелеком» компаниясида давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директор бўлиб ишлаган Назиржон Ҳасанов компания раҳбари в. б. бўлди.

29 октябр 2018, 11:15

Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасидаги назорат инспекторлари ҳам моддий рағбатлантирилaди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритилди.

29 октябр 2018, 10:56

Тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача микрокредит берилади

«Микрокредитбанк» фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

29 октябр 2018, 10:05

Кондиционер ўрнатилган илк автобуслар Тошкентга олиб келинди

Пойтахт автобус саройлари 20 дона кондиционерли SAZ LE60 автобусига эга бўлди. Йил охиригача яна 60 та шундай машина ва 40 та MAN келтирилади.

28 октябр 2018, 17:57

Германия компанияси билан Termiz city қурилиши бўйича меморандум имзоланди

Германия компанияси Сурхондарё вилоятида Termiz city ва йилига 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи завод қуради.

26 октябр 2018, 22:35

Юнусободда 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдони мавжудлиги аниқланди

Юнусободда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.

26 октябр 2018, 20:23

Кимё корхоналаридаги давлат улуши инвесторларга сотилади

Инвесторлар «Самарқандкимё», «Электркимёзавод», «Жиззах пластмасса» ва «Фарғонаазот» корхоналаридаги давлат улушини бозор нархларида сотиб олишлари мумкин.

26 октябр 2018, 17:09

Юнусободда «Business city» қурилади

Юнусободнинг 2-Отчопар маҳалласидаги 45,5 гектар майдонда «Business city» қурилади.

26 октябр 2018, 11:58

Миллий чакана тўлов тизими «Ҳумо» номи остида фаолият юритади

Марказий банкнинг янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича эълон қилган танловида «Ҳумо» номи 45,3% овоз билан биринчи ўринни эгаллади.

25 октябр 2018, 20:03

Туркия Ўзбекистондаги иккита конда олтин қазиб олади

Туркиянинг Tasyapi компанияси Галабулоқ ва Қуштепа олтин конларида геологик разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб боради.

25 октябр 2018, 16:14

UzCard ишламай қолганидан кўрилган зарар миқдори маълум қилинди

UzCard тизими уч кун ишламай қолгани сабабли давлат бюджетига 27−30 млрд сўм келиб тушмади, дея маълум қилди иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари.

24 октябр 2018, 17:10

ЯИМ тўққиз ой давомида 5,2 фоизга ўсди

Январь-сентябрда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 5,2 фоизга ўсиб, 244,4 трлн сўмни ташкил этди.

24 октябр 2018, 14:09

PwC «Хавфсиз шаҳар» лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади

PwC консалтинг компанияси «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил этиш лойиҳаси ҳужжатларини ишлаб чиқади.

24 октябр 2018, 09:42

Юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари кенгайди

Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари бештага ортди.

24 октябр 2018, 09:20

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади, электр токи ишлаб чиқариш ва уни сотишда хусусий корхоналар ҳам иштирок этади.

23 октябр 2018, 20:21

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 7 млрд долларгача оширилади

Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд долларгача ошириб, калава ип экспортини камайтиришни режалаштирмоқда.

23 октябр 2018, 17:50

Молия вазирлиги — тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш ҳақида

Ҳукумат тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш учун чораларни кўради, дея хабар қилди Молия вазирлиги. Иссиқлик энергияси тарифлари оширилиши чекланади. Нефть маҳсулотлари ва газга акцизлар пасайтирилади.

23 октябр 2018, 17:10

Ўзбекистон ва АҚШ бизнес-форумда 2,5 млрд долларлик битимларни имзолади

Газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, Coca-Cola Uzbekistan`даги давлат улушининг сотилиши, банкнотлар ишлаб чиқариш — Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари.

22 октябр 2018, 12:27

«Ўзиккиламчиранглиметалл» SFI Management Group ишончли бошқарувига топширилди

«Ўзиккиламчиранглиметалл» устав капиталидаги давлат улуши SFI Management Group ишончли бошқарувига топширилди.