4 июл, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

2 ноябр 2018, 22:39

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори паст, олтин-валюта захиралари юқори даражада

2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, олтин-валюта захиралар 26,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, умумий ташқи қарздан 1,7 баробар кўп бўлиб, 20 ойлик импорт харажатларини қоплай олади.

2 ноябр 2018, 22:18

Бюджет харажатлари ўтган йилга нисбатан 29,2 триллионга сўмга оширилди — Молия вазирлиги

Даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида бюджет харажатларининг ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ёки 29,2 триллионга сўмга оширилди.

2 ноябр 2018, 20:25

Юнусобод туманида энергия ва газ учун базавий норма жорий этилади

Тошкентнинг Юнусобод туманида 1 январдан электр энергияси ва газ истеъмоли учун базавий норма жорий этилади.

2 ноябр 2018, 18:48

Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади

Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди.

2 ноябр 2018, 16:48

Газ тарифлари икки марта оширилади

Табиий ва суюлтирилган газ тарифлари икки марта — 16 ноябрда ва 2019 йил 1 июнида оширилади.

2 ноябр 2018, 14:04

Бензин ва дизель ёқилғиси тарифлари 16 ноябрдан ошади

Ўзбекистонда 16 ноябрдан автобензин ва дизель ёқилғиси нархлари кўтарилади.

2 ноябр 2018, 09:54

Халқаро поездларга олдиндан чипта олганларга чегирмалар миқдори оширилди

Халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб белгиланган чегирмаларга ўзгартиришлар киритилди.

2 ноябр 2018, 09:27

Ҳукумат тарифларни босқичма-босқич оширишни тасдиқлади

Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи-энергетика ресурслари тарифларини босқичма-босқич оширишни тасдиқлади. «Ўзбекэнерго» 16 ноябрдан ўз тарифларини 9,3 фоизга оширади.

2 ноябр 2018, 09:11

ЕТТБ: 2018−2019 йилларда Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръатлари секинлашиши мумкин

Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашади, демоқда ЕТТБ экспертлари. Минтақада бюджетни консолидация қилиш зарур.

1 ноябр 2018, 20:46

Октябрда инфляция 1,3 фоизни ташкил этди

Октябрда товар ва маҳсулотлар нархлари 1,3 фоизга, ўн ой ичида эса 9,5 фоизга қимматлашди.

1 ноябр 2018, 19:49

Тошкентда GTL лойиҳаси кредиторлари йиғилиши бўлиб ўтди

Ноябрда хорижий банклар Қашқадарё вилоятида синтетик ёниғли заводи қурилишини молиялаштиришни бошлаши мумкин.

1 ноябр 2018, 16:13

Прокуратура агросекторда қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтиради

Президент прокуратура органларига қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ҳукумат комплексига кўмаклашиш вазифасини топширди.

1 ноябр 2018, 15:31

Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби белгиланди

Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

31 октябр 2018, 15:36

Йиллик пул айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтказилади

Президент фармони билан йиллик пул айланмаси 1 млрд сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтказилади.

31 октябр 2018, 11:15

Пахта етиштиришда томчилатиб суғориш йўлга қўйилади

Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади.

30 октябр 2018, 21:38

Айрим турдаги товарлар экспортига қўйилган чеклов олиб ташланди

Президентнинг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан айрим турдаги товарлар экспортига қўйилган чеклов олиб ташланди.

30 октябр 2018, 19:47

Фарғонада тадбиркорларнинг 5,3 миллиард сўмлик солиқ қарзидан кечилди

Фарғона вилоятида 792 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қайта тикланди ҳамда улардаги 5,3 миллиард сўм солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

30 октябр 2018, 18:23

UzCard валюта айирбошлайдиган янги банкоматлар олиб келмоқда

Ўзбекистонда хорижий валютани миллий валютага конвертация қиладиган Diebold Nixdorf концернига тегишли CINEO C4560 русумидаги замонавий банкоматлари ўрнатилади.

29 октябр 2018, 23:50

ТИВ Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Эронда «Хаф — Ҳирот» янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ва Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.

29 октябр 2018, 21:58

Иқтисодий судлар 320 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди

Иқтисодий судлар тўққиз ой давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фойдасига 772,7 млрд сўмдан зиёд маблағни ундириб берди.