24 январ, жума Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

«КамАЗ» Самарқанд вилоятида ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди 

«КамАЗ» Самарқанд вилоятида янги йиғиш линиясини очиб, ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди.

SamAuto Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқаришни бошлади 

SamAuto заводида Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги модель учта модификация ва етти рангда савдога чиқарилади, нархлар 270−380 млн сўм атрофида бўлади.

Нақд пул тушумига эга корхоналар онлайн-кассалардан фойдаланишга ўтади 

2022 йилдан тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пул олишда онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтади.

Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини пасайтириши мумкин +1

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг қайта молиялаш ставкасининг пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига ижобий таъсир қилади.

Маҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради 

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан юридик шахсларнинг солиқ тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди +1

Ҳукумат қарори билан 2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

МБ уч йил учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди 

Марказий банк 2020 ва 2021−2022 йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди. 2020 йилда ЯИМ ўсиш суръатлари 5,2−5,5 фоиз, 2021−2022 йилларда эса 5,5−5,8 фоизгачани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Самарқандда ўтказилган инвестиция форумида 1,7 млрд долларлик келишув битимлари имзоланди 

Invest in Samarkand форуми якунлари бўйича 1,7 млрд доллардан ортиқ 234 та келишув битимлари имзоланди. Вилоятда «Реал Мадрид» Футбол академияси, аттракционлар ва IMAX кинотеатрли истироҳат боғи очилади.

88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади 

Ҳукумат қарори билан хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими такомиллаштирилади.

Бош вазир One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди 

Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.

Президент хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни тақиқлади 

Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.

Марказий банк 2020 йилдан инфляцион таргетлашга ўтади 

2020 йилдан Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтади. 2023 йилгача инфляция бўйича доимий таргет 5 фоиз даражасида этиб белгиланди.