Иқтисодиёт

20 октябр 2021, 17:58

1 майгача цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан, плантайнлар, анжир, ананас, авокадо, манго, гуайява, мангостан, олма, нок, киви ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди.

20 октябр 2021, 17:52

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,30 сўмга пасайиб, 10 682,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

20 октябр 2021, 17:31

Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган

Ўзбекистонда кўчмас мулк савдолари бўйича тузилган шартномалар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди. Кўчмас мулк битимларининг умумий сонининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келади. Тошкентда квартира нархлари ўтган чоракка нисбатан ўртача 5−7% га ошган.

20 октябр 2021, 16:28

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1,02 млрд долларга қисқарди. Йўқотишларнинг ярми олтин-валюта захирасига тўғри келса, қолган ярми валютадаги активларнинг қисқариши ҳисобига юз берган.

20 октябр 2021, 14:55

Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади

Тошкент метрополитени бошлиғига рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимига чет эллик мутахассис, ер ости йўллари самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади.

19 октябр 2021, 16:21

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,67 сўмга кўтарилиб, 10 702,31 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

19 октябр 2021, 11:22 2

31 декабргача гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш таклиф этилди

Депутатлар 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт, қорамол ва парранда, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишга оид қонунни қабул қилди.

18 октябр 2021, 19:01

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 млрд доллардан ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд долларга тенг бўлди. Ташқи савдо сальдоси 7,6 млрд долларни ташкил этди. Учинчи чоракда импорт ҳажмида экспорт ҳажмига қараганда жадалроқ ўсиш кузатилди.

18 октябр 2021, 17:12

Ҳукумат 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди

Ҳукумат 2022 йилда ЯИМнинг 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди. Инфляция даражасини 2022 йилда 9 фоизгача, бюджет дефицитини эса ЯИМга нисбатан 3% пасайтириш кўзда тутилмоқда. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорини 4000 доллардан ошириш кўзда тутилмқода.

18 октябр 2021, 16:27

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,36 сўмга пасайиб, 10 700,64 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

18 октябр 2021, 15:38

Тошкентдаги биринчи Burger King ресторанлари қаерда очилади?

Тошкентда учта Burger King ресторанлари очилиши кутилмоқда. Улар Бобур боғи, Экобозор ёнидаги Atlas мажмуаси ва Чилонзор 25-мавзесида жойлашади.

18 октябр 2021, 12:24

Пахта терими механизациясини 5 йилда 60%га етказиш режалаштирилмоқда. Уни 2016 йилда 80%га етказиш режалаштирилган эди

Президентнинг маълум қилишича, кейинги 5 йилда пахта терими механизацияси 15%дан 60 га етказилади. 2013 йилда бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев 2016 йилдан 80−90% пахта ҳосилини машинада теришга ўтилиши режалаштирилганини айтган эди. Бир неча йилдан буён мамлакатда пахта терими машиналарининг танқислиги кузатилмоқда.

18 октябр 2021, 10:28

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.

16 октябр 2021, 12:51 1

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда

Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.

15 октябр 2021, 21:25

Давлат томонидан молиялаштириладиган стартаплар тасдиқланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қишлоқ хўжалиги, биология, тиббиёт, филология, IT ва бошқа соҳаларда 12 та стартап лойиҳасини маъқуллади. Улар орасида 1,2 млрд сўмлик Google ва «Яндекс» қидирув тизимлари учун ўзбек морфологияси дастурий анализаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам бор.

15 октябр 2021, 17:17 2

ACCA сертификатлари учун ўқиш ва имтиҳон харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади

Молия вазирлиги ўқиш ва имтиҳон харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлади. Улар орасига ACCA ва CIMA сертификатлари кирган. Шунингдек, кимнинг ўқиш ва имтиҳон харажати компенсация қилиниши маълум қилинди.

15 октябр 2021, 17:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,63 сўмга пасайиб, 10 705 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

15 октябр 2021, 14:39

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди

Roodell компанияси Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш тафсилотларини маълум қилди. Биринчи автмобиль ноябрь ойидаёқ тайёр бўлади. Дастлаб сотувга иккита кроссовер, сўнгра йўлтанламас чиқарилади.

15 октябр 2021, 12:11 3

«Янги заводимизни бузишмоқчи». Safia асосчиси президентга мурожаат қилди

Safia қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиси Бекзод Самигжонов компаниянинг яқинда қурилган янги заводини қутқаришни сўраб президентга мурожаат йўллади. Завод қурилган ер президент топшириғи билан берилганди. Бироқ, ернинг аввалги ижарачиси суд орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришди.

15 октябр 2021, 09:52

Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон деривативлар бозорини ривожлантириш орқали хорижий валютага боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда мамлакат ЕТТБ билан илк синов своп операциясини ўтказишга келишиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг