22 ноябр, жума Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади 

Ҳукумат қарори билан заргарлик марказларини ташкил этиш учун ташаббускорларга фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар «ноль» харид қийматида сотилиши белгиланди.

Мактабгача таълим соҳасида хайрия фаолияти учун солиқ имтиёзлари жорий этилди 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат МТТга ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди.

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди 

Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

Бухорода 41 мингга яқин ишчининг фаолияти легаллаштирилди 

Бухоро вилоятидаги 12 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб келаётган 40628 нафар ходимнинг фаолияти легаллаштирилди.

Жиззахдан ўтувчи автомагистрал йўлида 4 та йирик туристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда 

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хамда туман хокимликлари томонидан «Туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш бўйича худудларда ўрганишлар олиб борилди.

Метрода алоқасиз тўлов жорий этилди 

Тошкент метрополитенининг ўнта станциясида Humo картаси билан алоқасиз тўлов имконияти пайдо бўлди.

«Ўзтрансгаз» 188,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани маълум қилинди 

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 188,2 млрд сўмлик ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.

Фонд бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди +1

Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди 

Президент қарори билан 2019−2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

Тошкентда 109,4 млн сўмлик тамаки ва 57 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 

Сентябрь ойида Тошкент солиқ хизмати органлари томонидан 109,4 млн сўмлик тамаки ва 57 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Masdar Навоийда қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станция қуради 

БААнинг Masdar Навоийда қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станция қурилиши бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания Ўзбекистон учун энг мақбул тарифни таклиф қилди.

Ўзбекистон ЕИИга қўшилиш масаласини уч йилдан буён ўрганмоқда — Содиқ Сафоев 

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганмоқда, ташқаридан ҳеч қандай босим бўлгани йўқ, дея маълум қилди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.