Иқтисодиёт

4 ноябр 2021, 18:50

Нима учун квазифискал харажатлар ёмон?

Давлат корхоналари давлат бюджети орқали ўтмаган ўз маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектлар қуриш орқали «ижтимоий юк»ни ўз зиммасига олмоқда. Бу амалиёт мамлакатнинг реал бюджети ва харажатларини ҳисоблашга имкон бермайди, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

4 ноябр 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,66 сўмга пасайиб, 10 680,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

4 ноябр 2021, 15:43

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида грант ажратади

Европа комиссияси 2021−2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида «Team Europe» ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

4 ноябр 2021, 15:30

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.

4 ноябр 2021, 12:34

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?

Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.

4 ноябр 2021, 11:57

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улишини 50 фоизга етказди. Унга қарашли компания 2019 йилда 40,13 млн акцияларни қўлга киритган эди.

4 ноябр 2021, 10:23

Япония Ўзбекистонда пахта ва ўғит ишлаб чиқариш лойиҳаларига қарийб 2 млн доллар ажратади

Япония ҳукумати Ўзбекистонда пахтачилик ва ўғит саноатини модернизация қилиш учун қарийб 2 млн доллар ажратди. «Умид қиламизки, кўпроқ хорижий сармояни жалб қилиб, шу жумладан, япон компаниялари иштирокида, ушбу соҳаларда савдони жонлантириш имконияти яратилади», — деди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ёшинори Фужияма.

3 ноябр 2021, 18:56

Келгуси уч йилда иқтисодиётни ривожлантиришнинг икки сценарийси эълон қилинди

Марказий банк келгуси уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Уларни аниқлашда МБ илк бор иқлим ўзгаришларини ҳисобга олди. Регулятор келгуси йилларда инфляциянинг узоқ муддатли омилларини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.

3 ноябр 2021, 17:50

Давлат илк бор аҳолидан электр энергия сотиб олди

Тошкентлик фуқаро ўз уйида қуёш фото электр станциясини ўрнатиб, унда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома имзолади.

3 ноябр 2021, 17:27

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,94 сўмга пасайиб, 10 695,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

3 ноябр 2021, 11:27

Пенсия ҳақидаги маълумотни Telegram-бот орқали билиш мумкин

Молия вазирлиги пенсия тўлови ҳамда нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган @pensiyauzbot Telegram-ботини ишлаб чиқди. У орқали пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам мавжуд.

2 ноябр 2021, 19:01

Яна бир йил давомида цемент импорти учун божхона божи ноль ставкада қўлланилади

Президент иштирокидаги видеоселекторда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилиши маълум қилинди. Шунингдек, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилиши қайд этилди.

2 ноябр 2021, 18:28

Вазирликлар харажатлари қаттиқ назорат остига олинади — Тимур Ишметов

2022 йилдан бошлаб барча вазирликлар учун давлат бюджети маблағларини сарфлаш бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичларни белгилаш режалаштирилмоқда, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унга кўра, бюджет тақчиллигини 3 фоизга камайтириш ва «бюджет харажатларини қаттиқ назорат қилиш» режалаштирилган.

2 ноябр 2021, 17:28

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,92 сўмга кўтарилиб, 10 712 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

2 ноябр 2021, 17:21

Республика бўйлаб 60 дан ортиқ бозор ва мажмуаларнинг хусусийлаштирилиши кутилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги 60 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуаларида давлат улушларини сотиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди. Улар орасида Тошкентдаги Миробод, Фарҳод, Ўрикзор ва Олой деҳқон бозорлари, «Ипподром» ва «Бек тўпи» савдо комплекслари мавжуд. Қарорга кўра, ҳокимлар бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, бозорлардаги давлат улуши ҳокимликларга ўтказилиши кутилмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу қарор лойиҳасини танқид қилди.

2 ноябр 2021, 11:59

Қозоғистон 9 ой ичида UzAuto Motors экспортининг 96 фоизини олди

Ўзбекистон 9 ой ичида хорижий давлатларга қиймати $242,5 млнга тенг бўлган 25 минг 171 та енгил автомобиллар экспорт қилди. Экспортнинг деярли 96% қисми Қозоғистонга тўғри келмоқда.

1 ноябр 2021, 19:40

Рақамли «Bank Apelsin»га лицензия берилди

Тошкент шаҳрида янги рақамли банк — «Bank Apelsin» рўйхатдан ўтказилди. У Kapitalbak томонидан 2019 йилда ишга туширилган Apelsin иловасидан келиб чиқди.

1 ноябр 2021, 17:29

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.

1 ноябр 2021, 16:28

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,87 сўмга кўтарилиб, 10 690,08 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

1 ноябр 2021, 15:50

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг