Иқтисодиёт

16 ноябр 2021, 20:43

Бензин нархининг ошиш сабаблари ва нархни тушириш бўйича режалар ҳақида — Антимонополия қўмитаси вакили

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Ўзбекистонда бензин нархининг ошиши сабабларини санаб ўтди ва нархларни барқарорлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Жумладан, бензин импорти географиясини кенгайтириш, Аи-80 бензинини кунига 3 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда етказиб беришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

16 ноябр 2021, 20:08

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,56 сўмга кўтарилиб, 10 740,80 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

16 ноябр 2021, 19:16

«Трансмашхолдинг» (Россия) билан метрони ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди

Тошкент метрополитени ва Россиянинг «Трансмашхолдинг» компанияси ўртасида пойтахт метрополитенини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Хусусан, холдинг ер усти йўловчи транспорти ва метрополитен тармоқларини интеграция қилиш, метрополитенда савдо тизимини йўлга қўйиш, метрополитен инфратузилмаси ва ҳаракат таркибини янгилашга ёрдам беради.

16 ноябр 2021, 18:22

2024 йилда ЯИМ кўрсаткичини 100 млрд доллардан ошириш мўлжалланмоқда

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2022 йилда 6 фоизга ўсиши ва қарийб 840 трлн сўмни (МБнинг 16 ноябрдаги курси бўйича 78,2 млрд доллар), 2023 йилда 972 трлн сўмдан ортиқ ($90,5 млрд) бўлиши ва 2024 йилда эса 1 триллиард сўмдан (қарийб $105 млрд) ошиши мўлжал қилинмоқда.

16 ноябр 2021, 14:30

KfW Ўзбекистонга қарийб 30 млн евро ажратади

Президент қарори билан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Германия тараққиёт банкидан 29,8 млн евро кредит жалб этилади. Лойиҳа 4 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.

15 ноябр 2021, 23:02

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.

15 ноябр 2021, 18:17

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум қилинди

Учинчи чорак якунига кўра, деярли барча банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ижобий даражада сақланиб қолди. Spot`нинг ёзишича, энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк ва Ипотека банк кирган. 4 та тирожат банки эса зарар кўришда давом этмоқда.

15 ноябр 2021, 16:24

Долларнинг расмий курси кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,82 сўмга пасайиб, 10 721,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

15 ноябр 2021, 09:50

Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшлар бандлиги муаммолари ва уларнинг ечимларини санаб ўтди

ОТМга киришнинг қийинлиги, бизнес бошлашда имтиёзли кредит олишнинг чеклангани ва бошланғич капиталнинг йўқлиги, мактабларда касбга йўналтириш амалиётининг деярли йўқлиги ва бошқа муаммолар — Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари ва уларнинг потенциал ечимларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.

12 ноябр 2021, 23:13

Автомобиль сотиб олиш ва вақтинча олиб кириш учун тўловни 1 фоизгача камайтириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда янги ва эски автомобилларни харид қилиш ҳамда вақтинча олиб кириш учун тўловни харид нархининг 1 фоизигача камайтириш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, автомобиллар ва уй-жойлар олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун бож ва йиғимларни унификация қилиш таклиф этилмоқда.

12 ноябр 2021, 17:09

Бир тонна Аи-80 бензинининг биржа нархлари йил бошидан буён 72,1 фоизга ошди

Йил бошидан буён биржаларда Аи-80 русумли бензиннинг улгуржи нархи 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, асосан импорт қилинадиган ва жаҳон котировкалари билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги (Аи-91, Аи-92 ва Аи-95) ёқилғининг ўсиш суръатлари маҳаллий аналогга нисбатан пастроқ бўлди. Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 русумли бензин нархини ушлаб турганини маълум қилганди.

12 ноябр 2021, 16:16

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,02 сўмга кўтарилиб, 10 737,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

11 ноябр 2021, 19:50

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларининг ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси эса амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома бўйича хулоса берди.

11 ноябр 2021, 18:27

2022 йилда бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда

2022 йилги консолидациялашган бюджет харажатлари 277,2 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб палатаси келгуси йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм субсидиялар ажратишни тавсия қилди. 2022 йил учун 1 АҚШ долларининг йиллик ўртача алмашув курси 11 321 сўмга прогноз қилинди.

11 ноябр 2021, 18:10 1

2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

11 ноябр 2021, 17:57

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,74 сўмга кўтарилиб, 10 732,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

11 ноябр 2021, 15:38

Ўзбекистонда Qiwi Uzbekistan электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берилди

Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.

11 ноябр 2021, 13:56

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олмоқчи — ОАВ

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди «Коммерсантъ». Россиянинг давлат компанияси минтақада нефть ва газ қазиб олиш бўйича кластер шакклантирмоқчи.

11 ноябр 2021, 12:07

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта етиштириш ва териш учун имтиёзли кредитлар олиши мумкин

2022 йил ҳосилидан пахта етиштириш ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.

10 ноябр 2021, 17:17

Ўзбекистон хом ашё манбаси бўлиб қолмоқчи эмас — Шухрат Вафаев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шухрат Вафаев Германиядаги анжуманда «Ўзбекистоннинг амбициялари хом ашё манбаси бўлиб қолишдан кўра кенгроқ» эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат глобал етказиб бериш занжирларида юзага келган бўшлиқларни тўлдириш учун ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг бир қисмини ўзига олиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг