Иқтисодиёт

22 ноябр 2021, 19:13

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсиб бормоқда

Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.

22 ноябр 2021, 17:39 1

2022 йилда «снос"лар туфайли етказилган зарарларни қоплаш учун 500 млрд сўм ажратилади

2022 йилда «снос"лар туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

22 ноябр 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,70 сўмга кўтарилиб, 10 756,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

22 ноябр 2021, 11:38

Тошкентда суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади

Президент қарори билан Тошкент вилоятидан пойтахт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари плантация усулида жойлаштирилади. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади. Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилади.

20 ноябр 2021, 17:12

Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭС ишга туширилди — фоторепортаж

Сурхондарё вилоятида «Зарчоб-2» кичик ГЭСни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Станция 40 минг аҳолини электр энергия билан таъминлаш қувватига эга. «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов келгусида яна 2 та лойиҳа — Тўпаланг ва Мизоп-Киштут станцияларини ишга тушириш орқали дарё сувидан 5 маротаба фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

20 ноябр 2021, 10:11

UzAuto Motors Captiva 5 сотуви тўхтатилганини эълон қилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомашинасини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатганини маълум қилди. «Жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечирмоқда ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас», — дейилади хабарда.

19 ноябр 2021, 19:30

Ўзбекистонда электрон пул тизимлари сони 10 тага етди

Марказий банк 1HLSW ва GlobalPay электрон пул тизимлари фаолиятига рухсат берди. Иккала тизимнинг ҳам эмитенти сифатидаги пулларни «Алоқабанк» АТБ чиқаради. Бу икки тизим билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган электрон пул тизимлари сони 10 тага етди.

19 ноябр 2021, 18:26

Сирдарёда ИЭС қурилиши бўйича тендер ғолиби эълон қилинди

Франция, Қатар ва Япониянинг «EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation» компаниялари консорциуми Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуради. ИЭС 2025 йил ўрталарида ишга туширилиши режалаштирилган. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.

19 ноябр 2021, 18:01

2021 йилда Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари 7,6 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилда қарийб 7,6 млрд долларни ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Глобал макроиқтисодий прогнозларга мувофиқ, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.

19 ноябр 2021, 17:15

Долларнинг расмий курси кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 26,77 сўмга пасайиб, 10 741,33 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

19 ноябр 2021, 16:22

Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайишни бошлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идораларнинг аралашувидан сўнг Аи-80 русумли бензиннинг биржа нархлари пасая бошлади. Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди, харидорлар сони эса кескин ошди.

19 ноябр 2021, 15:13

ОКМК мис бойитиш фабрикаси қурилиши учун €712 млн миқдорида кредит жалб қилинди

Россиянинг ВЭБ.РФ ривожланиш корпорацияси ОКМК таркибида мис бойитиш фабрикаси қурилиши қуриш учун давлат кафолати ва таъминотисиз 712 млн евро миқдорида кредит ажратмоқда. Янги иншоот ҳисобидан завод 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.

19 ноябр 2021, 14:43

Ўзбекистон ва Россия рублдаги ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, рублга ўтиши мумкин. Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетниковнинг маълум қилишича, президент Путин бошқа давлатлар билан ҳисоб-китобларда рублдан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тошпириқ берган. Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур механизм амалиётга жорий этилса, Россия билан ташқи савдо салбий сальдоси ошиши мумкинлигини қайд этди.

19 ноябр 2021, 10:28

Германия «Шимолий оқим 2»ни сертификатлаш жараёнини кечиктирди, натижада Европада газ нархлари сўнгги бир ойлик рекорд даражага кўтарилди

Германия «Шимолий оқим 2» қувурини сертификатлаш жараёнини тўхтатиб қўйгач, Европада газ нархлари 17 фоизгача кўтарилди. Қувурни тасдиқлаш тартиби линиянинг Германиядаги қисмига эгалик қилувчи шўба корхона ташкил этилгунга қадар тўхтатиб турилади. Лойиҳани ишга тушириш 2022 йилнинг марть-апрель ойлари ёки йилнинг иккинчи ярмигача чўзилиши мумкин.

18 ноябр 2021, 16:49

Чирчиқда зирҳли автомобиль ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (фото)

Чирчиқ шаҳрида зирҳланган автомашиналар, седан, автобуслар, тиббий ёрдам машиналари, қолаверса, зирҳли ҳарбий машиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари ҳамда юқори мартабали мижозлар учун зирҳли техника ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

18 ноябр 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,84 сўмга кўтарилиб, 10 768,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

18 ноябр 2021, 11:12

Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.

17 ноябр 2021, 16:45

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,46 сўмга кўтарилиб, 10 755,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

17 ноябр 2021, 16:28

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб 800 млн долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин валюта захираси 35,21 млрд долларни ташкил этган. Ўтган ой билан таққослаганда, захиралар 797,1 млн долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунга жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши сабаб бўлган.

16 ноябр 2021, 22:11

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатади

2022 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда. Биринчи марта бундай режалар 2020 йилнинг июнь ойида эълон қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг