7 июн, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

5 феврал 2019, 17:30

Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» раҳбари бўлди

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» раҳбари бўлди.

5 феврал 2019, 15:35

Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари лавозимини тарк этди

16 йил «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясини бошқарган Очилбой Раматов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Хуснутдин Хасилов раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

5 феврал 2019, 13:49

Онлайн-аукцион савдоларида 19 миллиард 786 миллион сўмлик бўш ер участкалари сотилди

«E-IJRO AUKSION» онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 90 миллиард 264 миллион 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

5 феврал 2019, 13:42

АЭС қурилиши учун Тузкон яқинида учта, Тўдакўл яқинида эса тўртта майдонча ўрганилмоқда

АЭС учун Тузкон кўли ва Тўдакўл сув омбори яқинидаги еттита майдончада муҳандислик қидирув ишлари олиб борилмоқда.

5 феврал 2019, 13:29

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

5 феврал 2019, 12:40

Икки инспекция ва бир агентлик Энергетика вазирлиги таркибига ўтказилди, бир АЖ тугатилди

Президент фармони билан Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва яна икки инспекция Энергетика вазирлиги таркибига ўтказилди.

5 феврал 2019, 11:09

Ўзбекистон илк евробондларни февралда чиқаради

Ўзбекистон февралда 500 млн долларлик илк еврооблигацияларини чиқаради. 7−14 февраль кунлари Нью-Йорк, Бостон ва Лондонда роуд-шоулар бўлиб ўтади.

5 феврал 2019, 09:46

«Ўзбекэнерго» ва «Ўзбекнефтгаз» реструктуризация қилинади

Энергетика вазирлиги «Ўзбекэнерго» ва «Ўзбекнефтгаз» компанияларини реструктуризация қилиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади.

4 феврал 2019, 17:37

Пенсияларни ҳисобловчи электрон база ташкил этилади

Эндиликда пенсияга чиқаётган шахс иш ҳақи ҳақидаги турли маълумотномаларни Пенсия жамғармасига топширишига ҳожат қолмайди.

4 феврал 2019, 13:47

Бир йилда жисмоний шахслар банкларга 2,7 млрд доллар, экспортчилар эса 4,1 млрд доллар сотди

Экспортдан келиб тушган валюта маблағларининг банкларга сотилган ҳажми 2 баравар кўпайиб, 4,1 млрд долларни ташкил этди.

2 феврал 2019, 16:37

Иш ҳақи миқдори ва меҳнат фаолияти тўғрисида архив маълумотномаларини олиш осонлашди

ЯИДХ портали орқали меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш мумкин.

2 феврал 2019, 09:56

Банкротлик жараёни соддалаштирилади

Президент банкротлик жараёнини соддалаштириш ва суд бошқарувлари фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

1 феврал 2019, 11:59 2

Равшан Ғуломов Аҳмет Демир баёнотига изоҳ берди

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов турк ишбилармони Аҳмет Демирнинг «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкциядаги сансалорликлар тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.

1 феврал 2019, 10:31

«Асака» банки бошқарувининг янги раиси тайинланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Сайдуллаев «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

31 январ 2019, 23:33 2

«Компаниянинг қачон ташкил топгани муҳим эмас» — ҳоким Tashkent City инвесторлари ҳақида

Вазирликлар вакиллари ва Тошкент ҳокими Tashkent City лойиҳасидаги ёш хориж компаниялари иштироки борасида изоҳ берар экан, бу дунё амалиётида одатий ҳолат эканини таъкидлади.

31 январ 2019, 20:02

«Қонун бузилиши ҳолати йўқ» — МБ раисининг биринчи ўринбосари «Пойтахт банк» ҳақида

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Тошкент ҳокимияти томонидан «Пойтахт банк» таъсис этилишида қонунчилик бузилиши ҳолатлари йўқлигини маълум қилди.

31 январ 2019, 19:36

Жиззах кичик бизнес олган даромадлар бўйича етакчилик қилмоқда

Давлат ститистика қўмитаси берган маълумотга кўра, кичик бизнес олган даромадлар бўйича энг яхши кўрсаткич Жиззахга, энг паст кўрсаткич Тошкентга тегишли.

31 январ 2019, 18:31

Онлайн-аукционларда 19 миллиард 84 миллион 400 минг сўмлик бўш ер участкалари сотилди

«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2843 та бўш ер участкалари сотилди.

31 январ 2019, 18:07

Asia Alliance Bank акциялари акциядорлар қарзлари эвазига давлат томонидан сотиб олинди

Asia Alliance Bank акционерлари қарзларини қайтариш учун ўз улушларини давлатга сотди. Банк секторидаги давлат ҳиссаси 1−2 фоизга ўсди.

31 январ 2019, 17:33

Тошкент ҳокими: «Akfa акцияларига эгалик қиламан, бироқ бошқарувни бошқаларга топширдим»

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Akfa компанияси акцияларига эгалик қилишини, бироқ уни бошқаришни бошқа инсонларга топширганини маълум қилди.