13 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

6 июн 2020, 03:12

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.

6 июн 2020, 02:56

Президент Фарғона вилоятида ишга туширилган бир қатор янги лойиҳалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.

4 июн 2020, 12:18

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Январь-апрель ойларида 1,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 млн доллар хорижий кредитлар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди. Ушбу даврда Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бўлди.

3 июн 2020, 22:48

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади

Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин, дея таъкидланди президент раислигидаги йиғилишда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

3 июн 2020, 22:35

1 октябргача минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Президент томонидан 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди

3 июн 2020, 21:55

Енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади

1 августдан бошлаб енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади. Ҳозир енгил автомобилларнинг импорти учун 30 фоиз акциз солиғини тўлаш керак (Россия, Украина ва Қозоғистон олиб келинадиган автомобиллар учун 2 фоиз).

3 июн 2020, 17:47

ЮНВТОнинг 66-минтақавий йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкин

Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган «Қайта тикланиш йўли» онлайн конференциясида ЮНВТОнинг бош котиби 2021 йили ташкилотнинг навбатдаги 66-минтақавий комиссия йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

3 июн 2020, 17:44

Давлат божидан тушган маблағларни тўлиқ бюджетга ўтказиш режалаштирилмоқда

Давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар 100 фоиз миқдорда Давлат бюджетига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тегишли қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинди. Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда давлат божининг баъзи турлари бўйича маблағларнинг 85 фоизигача қисми бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилади.

3 июн 2020, 13:29

«Қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга»

Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётини барқарорлаштиришга қодир деб ҳисоблайди. Пандемия сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қандай муаммолар юзага келиши ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ЖБнинг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря хулосалари.

3 июн 2020, 09:37

Бўстонлиқда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бўстонлиқда қорамол харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 июн 2020, 09:05

Самарқанд вилоятида чиқиндиларни қайта ишлайдиган кластер қурилади

Жанубий кореялик сармоядор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этади. Лойиҳа 35 млн долларга баҳоланмоқда.

2 июн 2020, 11:00

«Ўзагросуғурта» бир ой ичида қарийб 5 млрд сўмлик суғурта товонини тўлади

«Ўзагросуғурта» томонидан сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 млрд сўмни ташкил қилди. Хусусан, компания мирзаободлик тадбиркорнинг балиқчилик хавзаси ва биноларига етказилган зарар бўйича 138 млн сўмлик суғурта қопламаларини тўлиқ амалга оширди.

1 июн 2020, 16:55

Импорт қилинадиган тез ёрдам автомобиллари божхона божидан озод қилинди

Президент қарорига биноан, 2022 йил 1 январгача тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди. Таъкидланишича, ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам тегишли.

1 июн 2020, 16:49

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензиндан воз кечишни режалаштирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.

1 июн 2020, 11:13

Долларнинг расмий курси иккинчи ҳафта кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва 10 148 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг иккинчи ҳафта давомида ўсиши.

30 май 2020, 14:39 1

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.

29 май 2020, 15:52

Инвестиция вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» таклифига изоҳ берди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефть маҳсулотлари импортига акциз солиғини 20% га ошириш бўйича таклифига изоҳ берди. Унга кўра, мазкур таклиф Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг Котибиятига тақдим этилмаган ва халқаро мажбуриятлар ва амалиётга мос келмаслиги сабабли кўриб чиқилиши ва қўлланилиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

29 май 2020, 12:03

1 июндан Ўзбекистонда ички туризм қайта йўлга қўйилади

1 июндан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудлар ўртасида ички туризм қайта йўлга қўйилади. Туризм соҳасига ёндош ташкилотларга (туроператорлар, меҳмонхоналар ва бошқалар) ўз фаолиятини бошлашга рухсат этилди ва уларга давлат томонидан бир қатор имтиёзлар, преференциялар ва кўшимча кўмаклар кўрсатилади.

29 май 2020, 10:19

«Ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси интернет орқали ривожланиши керак» — Зафар Ҳошимов

Korzinka.uz асосчиси Зафар Ҳошимов карантин даврида чакана савдода юз бераётган ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, ушбу даврда онлайн буюртмалар сезиларли ошган, ноозиқ-овқат товарлари чакана савдосида савдо ҳажми 70% дан 100% гача тушиб кетган. У ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси интернет орқали ривожланиши кераклигини айтмоқда.

28 май 2020, 21:42

«Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти» — президент

«Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлигини таъкидлади.