8 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

23 апрель 2019, 21:26

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Педагог ходимларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.

23 апрель 2019, 17:03

Жанубий Кореянинг SK E&C компанияси Бухоро НҚИЗни модернизация қилади

Жанубий Кореянинг SK Engineering&Construction компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилади. Лойиҳа қиймати 600 млн долларга баҳоланмоқда.

23 апрель 2019, 14:33

Ўзбекистон қўшни давлатлар билан суғориш давридаги сув лимити бўйича келишувга эришди

Марказий Осиё давлатлари 2019 йилги суғориш даврида сув истеъмоли лимитларини тасдиқлади.

22 апрель 2019, 17:17

АҚШ компанияси 350 миллион доллар инвестиция киритган ҳолда Жиззахда соя ловияси етиштиради

«American soybean corporation» компанияси Жиззахда ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда соя экишни режалаштирмоқда.

22 апрель 2019, 13:58

Аҳолининг умумий даромади 8,6 фоизга ўсди — Статистика қўмитаси

Биринчи чоракда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 8,6 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 1,7 млн сўмга етди.

20 апрель 2019, 08:11

Жанубий Корея тажрибасига таянган ҳолда стартап экотизими йўлга қўйилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги меморандум имзолади.

19 апрель 2019, 18:31

2019 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллион сайёҳ келди

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига кўп деганидир.

19 апрель 2019, 11:54

Республика бўйича 172 минг гектар ерга сабзавот экилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

19 апрель 2019, 11:04

Қўшработнинг 77 та қишлоғига 36 миллион доллар кредит эвазига ичимлик суви етказилади

Қўшработ туманида 77 та қишлоқ аҳоли пунктида 158 та ичимлик сув иншооти, 408,1 километр сув тармоғи қурилиб реконструкция қилинади.

19 апрель 2019, 10:46

Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

19 апрель 2019, 08:52

«Молочная кухня» иши: тадбиркорлар ва ДСЭНМ «ҳайвон қабристонлари» ҳақида баҳслашмоқда

«Молочная кухня» ва Novopharma Plus компаниялари ўзининг ёпиб қўйилишига қарши чиқди. Санэпидемназорат ушбу компанияларнинг ҳудуди яқинида гўёки учта ҳайвон қабристони топилгани боис уларнинг фаолиятини тўхтатишни талаб қилмоқда. «Газета.uz» мухбири жониворлар кўмилган деб айтилаётган жойда бўлди ва томонларнинг фикрларини ўрганди.

18 апрель 2019, 20:11

Нима учун Ўзбекистонда Mastercard ва Visa кенг тарқалмаган

Марказий банк раиси ўринбосари Mastercard ва Visa тўлов тизимлари Ўзбекистонда кенг қўлланилмаслигининг уч сабабини санаб ўтди.

18 апрель 2019, 08:57

Тошкент ҳокимияти фабрикадан олиб қўйилган ер учун 2,7 млрд сўм товон пули тўлайди

Тошкент ҳокимияти Tumaris қандолатчилик фабрикасидан ер участкаси олиб қўйилгани учун 2,7 млрд сўм товон пули тўлайди.

18 апрель 2019, 08:26

2028 йилгача қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш 60 фоизга етказилади

Президент 2028 йилгача қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлади. Ушбу муддатгача 100 фоиз аҳоли қамраб олиниб, қайта ишлаш 60 фоизга етказилади.

18 апрель 2019, 08:01

Airbus Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бермоқчи

Франциянинг Airbus корпорацияси Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади тўғрисидаги мактубни имзолади.

17 апрель 2019, 22:27

Самарқанд давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Нодир Намозов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

17 апрель 2019, 18:00

Humo карталари 1 майдан чиқарила бошланади

1 майдан Humo карталарини чиқариш бошланади. Ҳозирда МБ ва бошқа банклар ходимлари миллий тўлов тизми инфратузилмаларини синовдан ўтказмоқда.

17 апрель 2019, 13:46

Тошкент — нон шаҳри

Прописка бекор қилинса, Тошкентда маошлар пасайиб кетадими? Бу қарор аҳоли даромадларининг ўсишига олиб келади, стереотиплар ва маҳаллийчиликка зарба беради ҳамда жамиятга бошқа нафлар келтиради, деб ёзади иқтисодчилар Беҳзод Ҳошимов ва Нуриддин Икромов.

17 апрель 2019, 13:13

2023 йилдан электр энергияси тарифлари уч йилга музлатилади

Ўзбекистонда 2023 йилдан электр энергияси тарифларини энг камида уч йилга музлатиш режалаштирилмоқда. Тарифларни шакллантириш принциплари белгиланди.

17 апрель 2019, 11:08

ДСП ишлаб чиқарувчилар маълум турдаги божхона тўловларидан озод этилади

Ҳукумат қарори билан ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилиши белгиланди.