4 июл, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

28 июн 2019, 17:08

Ўзбекистон ташқи қарзи 19 млрд доллардан ошди

2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 10,3 фоизга ошиб, 19,1 млрд долларни ташкил этди.

27 июн 2019, 15:05

Занжирли таъминот бошқаруви тизими ва унинг иқтисодиётимиздаги аҳамияти

Даниянинг Grundfos A/S компаниясининг тармоқли таъминотни бошқариш мувофиқлаштирувчиси, «BUYUK KELAJAK» экспертлар кенгаши аъзоси Захриддин Тохиров занжирли таъминот бошқарув тизими, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.

27 июн 2019, 13:00

«Ипотека-банк» хусусийлаштирилади

«Ипотека-банк» устав капиталидаги давлат улуши 2022 йилга қадар 50 фоиздан камайтирилади. Банк Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштирилади.

26 июн 2019, 12:50

Дубай компанияси Навоий халқаро аэропорти базасида қуруқлик портини ташкил этади

«Dubai Port World» компанияси Навоий халқаро аэропорти базасида қуруқлик портини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

26 июн 2019, 12:15 1

Утилизация йиғимидан тушадиган пуллар қаерга кетиши ҳақида маълумот берилди

Махсус қонун қабул қилингандан сўнг утилизация ишлари билан шуғулланувчи корхоналар ташкил этилади.

25 июн 2019, 12:09

Монополияга қарши курашиш қўмитаси: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» — монополия субъекти

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов «Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг монополия субъекти саналишини билдирди.

25 июн 2019, 11:35

Нақд пул билан боғлиқ янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб борувчи назорат-касса машиналари босқичма-босқич жорий этилади.

24 июн 2019, 19:03

МАК кичик сиғимли самолётларни сотиб олишни режалаштирмоқда

Миллий авиакомпания самолётлар сотиб олиш стратегиясини ўзгартирмоқда. Uzbekistan Airways Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларидан кичик сиғимли самолётларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

23 июн 2019, 15:37

Ўзбекистон Африка давлатларидан кейин бешинчи бўлиб Scaling Solar дастурига қўшилди

Ўзбекистон Навоий вилоятида фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга ёрдам берувчи Scaling Solar дастурига қўшилди. Дастур шу вақтгача фақат Африка қитъаси мамлакатларида амалга оширилаётган эди.

22 июн 2019, 19:51

Депутатлар эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига оид бир қатор муаммоларни аниқлади

Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари ҳамда ҳуқуқий асослардаги муаммолар сабабли Ўзбекистон эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари чет эллик инвесторлар учун жозибадор эмас, дея маълум қилди депутатлар.

21 июн 2019, 21:43

Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш такомиллаштирилади

Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

21 июн 2019, 20:14

Президент: электр энергияси нархларининг либераллашуви — ягона чиқиш йўли

Электр энергияси нархларини ошириш, уларни бозор даражасига олиб чиқиш — энергетикага инвестицияларни жалб қилишнинг ягона йўли, деди президент Шавкат Мирзиёев.

21 июн 2019, 20:12

МБ томонидан ташқи сектор статистикасини яхшилаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари маълум қилинди

Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция ҳисобини яхшилаш доирасида аҳоли орасида аноним тарзда ўтказилган сўровнома натижалари маълум қилинди.

21 июн 2019, 13:50

Президент — «Лукойл» олдидаги 600 млн долларлик қарз тўғрисида

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг «Лукойл» олдида 600 млн доллар қарзи мавжудлигини тан олди ва нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолашда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганини сўради.

21 июн 2019, 11:31

Россия компанияси Мирзачўлда завод қурмоқчи

«Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш» заводининг Мирзачўлда филиали очилади.

21 июн 2019, 09:42

Беларусь Ўзбекистонга саноат кооперациясини таклиф этди

Беларусь Ўзбекистонга биргаликда юк, махсус ва тиркамали техникалар ҳамда автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.

20 июн 2019, 20:45

ДСБ: Тошкентда энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда

Тошкентда 1560 нафар якка тартибдаги тадбикорнинг 21 млрд сўм, 3250 фуқаронинг 1,7 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

20 июн 2019, 17:49

ҚҚС GM Uzbekistan фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?

ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши GM Uzbekistan компаниясини логистика ва харажатларни оптималлаштиришга мажбур қилади, деб ҳисоблайди Молия вазирлиги. ДСҚ рақобат муҳитини яратиш мақсадида чет эл машиналари учун божларни қайта кўриб чиқади.

20 июн 2019, 12:31

Инновация вазирлиги ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорликни йўлга қўйди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятига фойда келтирадиган илмий-техник лойиҳаларнинг 50 фоизини молиялаштиради.

20 июн 2019, 10:35

Хитой компанияси Жиззахда юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Жиззах вилоятида Хитойнинг Shaanxi компанияси билан ҳамкорликда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.