3 апрель, жума Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда 

Коронавирус сабабли тадбиркорларга Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин.

Манба: бензин нархларининг пасайиши кутилмоқда +1

Аи-91, Аи-92 ва Аи-95 бензинларининг нархи 3%га пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди «Газета.uz»га нефть ва газ соҳасидаги манба. Нархлар ўзгариши яқин кунларда амалга ошиши кутилмоқда.

ХВЖ коронавирусга қарши 1 трлн доллар ажратишга тайёрлигини билдирди 

ХВЖ бош директори коронавируснинг дунё иқтисодиётига етказадиган зарарини камайтириш мақсадида фавқулодда молиялаштиришни кучайтириш ва 1 трлн долларлик кредит ажратишга тайёрлигини билдирди.

Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади 

22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Шаҳар бўйлаб дезинфекция қилинган таксилар қатнайди.

ЖБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар ажратди 

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратди. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва ассортиментини яхшилайди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда иштирокини оширади.

Тошкентда ер нархининг минимал қийматлари белгиланди +2

Тошкент ҳокими қарори билан пойтахтда бўш турган ер участкаларининг бошланғич нархлари белгиланди.

Халқаро йўловчи ташувлари 40 кунга тўхтатилди 

Халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди.

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган жамғарма ташкил этилади 

Президент фармони билан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади.

Ўзсаноатқурилишбанк раҳбари ўзгарди 

Миллий банк раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Сахи Аннакличев Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев 

Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди 

Қарз олувчига тадбиркорлик фаолияти учун микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди.

Ҳозирги шароитда автомобиллар нархини кўтариш тўғри эмас — президент 

UzAuto Motors автомобиллари нархини кўтариши «иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас», деди Шавкат Мирзиёев. Президент аввалига халқнинг харид қобилиятини ошириш кераклигини маълум қилди.