7 июн, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Иқтисодиёт

4 октябр 2019, 17:03

Қозоғистон билан чегарада халқаро савдо маркази ташкил этилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада халқаро улгуржи ва чакана савдо марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

4 октябр 2019, 08:58

Автойўллар талабларга мутлақо жавоб бермайди — президент

Сўнгги йилларда автомобиль йўлларига кўп миқдорда маблағ ажратилди, бироқ кўплаб йўллар бугун талабларга мутлақо жавоб бермайди, деди Шавкат Мирзиёев.

3 октябр 2019, 11:30

Маҳаллий ундан «буханка» ишлаб чиқарувчилар ҚҚСдан озод қилинди

Маҳаллий ундан «буханка» нон ишлаб чиқарувчилар 2020 йил 1 июлигача ҚҚСдан озод қилинди.

2 октябр 2019, 11:28

Қашқадарёда бўлиб ўтган инвестиция форумида 302 млн долларлик ҳужжатлар имзоланди

Шаҳрисабзда ўтган Қашқадарё инвестиция форумида 302,6 млн долларлик 25 га яқин ҳужжатлар имзоланди.

30 сентябрь 2019, 20:16

Банклар импортчиларга чекланмаган миқдорда валюта сотмоқда — МБ

Марказий банк импорт бўйича ҳисоб-китоблар учун конвертацияга чекловлар киритилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди: банклар валютани чекловларсиз сотмоқда, бироқ…

26 сентябрь 2019, 10:13

Қозоғистон Ўзбекистон сабабли чорва экспортини чекламоқчи

Қозоғистон Ўзбекистонда талаб кучайиб кетгани сабабли сигирларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклади ва чорва экспортини тўлиқ тақиқлашни кўриб чиқмоқда.

26 сентябрь 2019, 08:37

1 октябрдан бошлаб банкоматлардан фақатгина сўм ечиб олиш мумкин

1 октябрдан бошлаб халқаро карталардаги маблағларни банкоматлар орқали фақат сўмда ечиб олиш мумкин. Марказий банк буни халқаро амалиёт билан боғлади.

25 сентябрь 2019, 19:54

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошди.

25 сентябрь 2019, 18:13

Президент ҚҚС ставкасини пасайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент 1 октябрдан ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 2020 йилда юридик шахслар фойда солиғига 15 фоизлик базавий ставка ўрнатиш режалаштирилмоқда.

25 сентябрь 2019, 15:23

Франциянинг Assystem компанияси энергетика объектларини лойиҳалаштиришда қатнашади

«Ўзэнергоинжиниринг» ва Франциянинг Assystem компанияси электр тармоқлари ва энергетика объектларини лойиҳалаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этди.

25 сентябрь 2019, 13:51

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

24 сентябрь 2019, 22:01

1 мартдан ҳожатхонаси бўлмаган АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади

Мартдан бошлаб кеча-кундуз ишлайдиган ҳожатхоналари бўлмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади. Улар эгаларига савдо ва овқатланиш шохобчаларини очиш тавсия қилинди.

24 сентябрь 2019, 20:27

Бухорода 1,8 млрд долларга шамол электр станцияси қурилади

Хитойнинг Liaoning Leader компанияси Бухоро вилоятида 1,8 млрд долларлик шамол электр станциясини қуришга киришди.

24 сентябрь 2019, 14:28

Собиқ Чорсу меҳмонхона комплекси яна сотувга қўйилди

Собиқ Чорсу меҳмонхона комплекси 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотувга қўйилди.

23 сентябрь 2019, 19:03 1

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси истеъмолчилар манфаатларига зид экани айтилди

Антимонополия қўмитаси «Ўзстандарт» агентлигига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасининг бир қатор бандларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. Улар истеъмолчилар манфаатларига зид келиши ва коррупцияни келтириб чиқариши мумкин.

21 сентябрь 2019, 19:09

«Татнефть» Тошкентда биринчи ёқилғи қуйиш шохобчасини очди

Тошкентнинг Қоратош мавзесида «Татнефть»нинг Ўзбекистондаги биринчи флагман ёқилғи қуйиш шохобчасини очди. Станцияда АИ-100 бензини ҳам сотилади.

20 сентябрь 2019, 18:05

Агросекторни ривожлантириш учун ердан фойдаланиш соҳаси ислоҳ қилиниши керак — қишлоқ хўжалиги вазири

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси лойиҳасининг энг муҳим йўналишлари — экин ерларини аукцион орқали бериш, пахта ва буғдойга давлат буюртмасини бекор қилиш ва бошқалар тўғрисида маълумот берди.

20 сентябрь 2019, 11:08

Визанинг янги — Investment visa тури жорий этилмоқда

Уч йиллик «инвестор визаси» жорий этилмоқда. У Ўзбекистонга 1,7 млрд сўмдан (183,1 минг доллар) ортиқ сармоя киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади.

20 сентябрь 2019, 08:20

Президент ўтказган йиғилишда суғоришдаги йўқотишларни қисқартириш муҳокама қилинди

3,2 млн гектар ерга 46 млрд куб метр сув сарфланиб, унинг 60 фоизи экинларга етиб боряпти, холос. Президент сувлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни топширди.

19 сентябрь 2019, 17:58 2

Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди

Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди.