Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олди. Авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.
Долларнинг расмий курси 5 сўмга арзонлади ва жами 10 521 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.
2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5724 та қўшма корхона ва 6195 та хорижий корхоналар фаолият юритмоқда. Хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг энг кўпи саноат соҳасига тўғри келади.
Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади ва 50 минг долларга етди. Ушбу криптовалютанинг курси сўнгги бир йил ичида 400% фоизга ошди.
Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 527 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса кўтарилди.
1 февраль ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,3 млрд долларни ташкил қилмоқда. Халқаро захираларнинг камайишига хорижий валютадаги активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган. Олтин захиралари 0,3 млн унцияга ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
«USM Telecom» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган Digital Holding корхонасига станцияларни қуриш учун доимий фойдаланишга мўлжалланган ер участкаларини аукционларсиз олиш имконияти, ва шунингдек, турли имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, президент қарори билан корхонага бир қатор вазифалар қўйилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги йирик банкларнинг фаоллик индексида «Капиталбанк», Hamkorbank ва «Алоқабанк» энг юқори ўринларни эгаллади.
Давлат бошқарувидаги муаммоларнинг аксарияти, одатда, коррупция ва талон-тарож қилиш ҳолатларига боғлиқдек туюлади, аммо унданда кўпроқ зарарни амалдаги қонунчиликка зид қабул қилиниб, ижро этилаётган, бозор механизмлари ва хусусий инвесторларнинг манфаатларини инобатга олмаган ҳолда қабул қилинган тугалланмаган қарорлар етказади. Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов мақоласи.
Марказий банк маълумотига кўра, январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ой банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган ҳамда аҳоли томонидан карталаридаги 5,2 трлн сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган.
Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди. Унга кўра, Осиё, Европа, Америка ва Африкадан бир қанча талабгорлар аниқлаб олинди.
Жанубий Кореянинг Hanshin Engineering & Construction компанияси Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Уларга қиймати 800 млн доллар бўлган гольф комплекси, Kokand city мажмуаси ва қўшма лойиҳа институти киради.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция 2020 йилда давлат бюджетига энг кўп тушум келтирган 10 та йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди. Умумий солиқларнинг 63,3%ни тўлаган йирик компаниялар ичида «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп солиқ тўлаган.
Мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва ХХР, шу жумладан Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади.
Ҳозирги газ ҳажми учта Ўзбекистон учун етарли, дея маълум қилди энергетика вазири Алишер Султонов. У аҳоли энергия манбаларига оқилоналик билан муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 95 миллион аҳолиси бўлган ва ишлаб чиқариш ривожланган Туркия ҳам, 35 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳам йилига 45 миллиард кубометр газ истеъмол қилади.
Ўзбек-афғон-покистон музокаралари натижасида деярли 600 км узунликдаги «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлларини қуриш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 йил кетиши мумкин. Бунга 4,8 млрд доллар кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида IKEA компанияснининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади. 52 млн долларга баҳоланган лойиҳа учун 5,5 гектар ер ажратилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг