Иқтисодиёт

4 июл 2018, 13:12

Саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади

1 октябрдан саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдори оширилади.

4 июл 2018, 10:36

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.

4 июл 2018, 10:30

Ўзбекистон ва Малайзия туризм бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари августда Малайзияга боради. Малайзия вакиллари эса октябрда Тошкент сайёҳлик ярмаркасида иштирок этади.

3 июл 2018, 17:23

МБ: Июнда маҳсулот ва хизматлар нархлари 2,7 фоизга пасайди

МБ ўрганишлари июнда маҳсулот ва хизматлар нархининг 2,7 фоизга пасайганини кўрсатди. Бунда мева ва сабзавотлар ҳисобга олинмаса, нархлар 0,8 фоизга ўсган.

3 июл 2018, 12:07

Ўзбекистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар иш бошлади

Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбeкистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.

2 июл 2018, 20:52

Президент иш ҳақи ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

15 июлдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 7 фоизга оширилади.

2 июл 2018, 17:43

«Қўшимча қиймат солиғининг электрон тизими яратилади» — ДСҚ раҳбари

ДСҚ раҳбари Бегзод Мусаев 2005 йилдаги солиқ ислоҳотлари натижасида тадбиркорлар аутсорсинг қўллай бошлаганини маълум қилди.

2 июл 2018, 16:31

15 июлдан энг кам иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда

15 июлдан энг кам маошни 7 фоизга ошириш режалаштирилмоқда, дея ахборот берди иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари. Ярим йилда инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этди.

2 июл 2018, 12:51

13 миллион меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4,6 миллиони солиқ тўлайди — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат солиқ тизимида «Совет даври» унсурлари борлигини айтди.

2 июл 2018, 10:00

«Тошкент денгизи"да кичик ГЭС қурилмоқда

Тошкент вилоятининг «Туябўғиз» сув омбори қошида кичик ГЭС қуриш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган.

30 июн 2018, 11:01

Президент солиқ ислоҳоти концепциясини тасдиқлади

Президент Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади. Ўзгаришлар 2019 йил 1 январдан кучга киради.

30 июн 2018, 00:33

2018 йилда биринчи марта дефляция қайд этилди

Июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш 0,4 фоизни ташкил этди.

29 июн 2018, 23:10

Учинчи бор чиқарилган Samarkand Bonds Лондон биржасига жойлаштирилди

Учинчи бор Лондон биржасига чиқарилган Samarkand Bonds облигациясининг ҳажми яна 80 миллиард сўмни ташкил этди.

29 июн 2018, 16:56

Olmazor city Олмазор тумани маркази бўлади

Президент Олмазор туманида Olmazor city маркази қурилиши бўйича лойиҳани маъқуллади.

29 июн 2018, 16:03

Президент ўйинчоқлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида бешта инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, Шавкат Мирзиёев улардан бирида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

29 июн 2018, 11:34 1

Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари бўлди

«Ўзавтосаноат» компаниясининг собиқ раиси Умиджон Салимов компания бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.

29 июн 2018, 11:24

Солиқ қўмитасида 1245 ходим ишдан бўшатилди

ДСҚ тизимида 1245 ходим вазифасидан озод қилинди. ДСҚ барча турдаги солиқ текширувларини ўтказишни вақтинча тақиқлади.

28 июн 2018, 13:04

МАК Тошкент-Жидда рейсини очишни режалаштирмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2018−2019 йиллар қишки навигация давридан Тошкент-Жидда-Тошкент рейсини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

28 июн 2018, 11:31

Янги тангалар муомалага чиқарилади

2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. МБ тангалар дизайнини эълон қилди.

28 июн 2018, 10:50 1

«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури қабул қилинди

Президент «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастурини тасдиқлади. У ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг