16 октябр, чоршанба Ob-havo Zira

Иқтисодиёт

«Агробанк» корпоратив карталарга пул ўтказишни бепул қилади 

«Агробанк» корпоратив карталарга маблағларни ўтказиш мутлақо бепул бўлади.

«КазМунайГаз» Россия нефтининг Ўзбекистонга транзит қилинишини таъминлайди 

«Ўзбекнефтгаз» ва «КазМунайГаз» Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилиш тўғрисида келишиб олди.

Пиллачилик соҳаси ислоҳ қилинади 

Ўзбекистонда «Ўзбекипаксаноат» Ассоциацияси ташкил этилиб, пиллачилик соҳаси ислоҳ қилинади.

Шавкат Мирзиёев гидрометаллургия заводи қурилишига тамал тошини қўйди 

Президент Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди.

GM Uzbekistan автомат узатмалар қутиси бўлган автомобиллар улушини оширади 

GM Uzbekistan ҚК автомат узатмалар қутиси бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.

Президент Навоий ИЭС иккинчи буғ-газ қурилмаси қурилиши бошланиши муносабати билан капсула қўйди 

Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти бўйлаб сафари жараёнида Навоий ИЭСни кенгайтириш лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорлари қайта қурилади +1

Ўзбекистонда деҳқон бозорлари сони мақбуллаштирилиб, улар ҳудудида савдо мажмуалари қурилади.

Аму-Бухоро канали орқали ўтувчи кўприк фойдаланишга топширилди +1

Бухоро вилоятида Аму-Бухоро канали орқали ўтувчи янги кўприк очилди. Ўтган йили эски кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди.

Солиқ ҳисоботи ва ҳисоб-фактураларда ХХТУТ коди ИФТУТ кодига ўзгарди 

Юридик шахслар солиқ ҳисоботи ва ҳисоб-фактураларида ХХТУТ коди ўрнига ИФТУТ коди акс этиши лозим.

Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорлари қатор имтиёзларга эга бўлди 

Қорақалпоғистон ва Хоразмда юридик шахслар ўз саноат маҳсулотлари экспортидан тушган валюта тушумларини сотишдан озод қилинди.

Фото, видео: Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи йўл ўтказгични қайта тиклаш лойиҳаси 

Тошкентда Истиқбол кўчасини Фарғона йўли кўчаси билан боғловчи йўл ўтказгичнинг қайта тикланаётган қисми турар жой мавзесини айланиб ўтади.

МАК 4 апрель куни Душанбега биринчи рейсни амалга оширади 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Тошкентдан Душанбега биринчи авиарейси 4 апрелда амалга оширилади.